Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№31 дан: 19.07.2012

Пазанда маслаҳати

ГЎШТЛИ ПИРОГ

Керакли масаллиқлар: Икки стакан ун, 200 гр. маргарин, бир чой қошиқда дрожа, 1 дона тухум, 200 гр. сметана, бир чой қошиқда туз, 500 гр. мол гўштидан қийма, 3 дона пиёз.

Тайёрланиши: Унга маргаринни солиб, талқон ҳолатга келтиргунча қўлда уқалайсиз. Сметанага дрожа солиб, аралаштирасиз ҳамда унга қўшиб хамир қорасиз. Хамир 20 дақиқа давомида тингунига қадар, пиёзни майда тўғрайсиз. Кейин қиймага тухум оқи, пиёз ва туз солиб, яхшилаб аралаштирасиз.

Тинган хамирни иккига бўлиб, жува ёрдамида ёясиз ва бир бўлагини махсус қолипга жойлаштириб, устига бир текис қилиб қошиқ ёрдамида қиймадан соласиз. Сўнг ёйилган иккинчи хамирни қийма устига ёпиб, хамир четларини жимжимадор қилиб бармоқларингиз ёрдамида жипслаб чиқасиз. Устига тухум сариғини кўпиртириб суртасиз.

Пирогни 180 даражада қиздирилган газ духовкасида 50 дақиқа давомида пиширасиз. Тайёр бўлгач, бир хил шаклда кесиб, ликопларга соласиз.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди