Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№33 дан: 02.08.2012

ЖУРНАЛИСТЛАР УЧУН СЕМИНАР

Тошкент шаҳрида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамкорлигида республикадаги босма ОАВда фаолият олиб бораётган журналистлар учун "ОАВларининг самарадорлигини ошириш: жамиятда журналистларнинг роли ва уларнинг касбий маҳорати ва фуқаролик масъулиятини ошириш масалалари" мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

Семинарда ОАВларининг таълим ва ёшлар билан ишлаш масалалари, ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги долзарб масалаларни ёритишда ОАВларининг ўрни ва роли йўналишларида ўқув машғулотлари ташкил этилди. Гуруҳлар доирасида соҳанинг етук мутахассислари томонидан ўтказилган қизиқарли машғулотлар, шунингдек, мунозара, тренинг ва суҳбатлар жараёнида семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар.

Уч кун давом этган мазкур семинар журналистларга ўзаро тажриба алмашиш имконини берди ҳамда уларнинг касбий билим, маҳорат, тажриба ва малакаларини оширишга хизмат қилди.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ,

семинар иштирокчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди