Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№36 дан: 23.08.2012

"МАКТАБ БОЗОРИ" ЯРМАРКАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Мамлакатимизда янги ўқув йилининг бошланишига ҳам қисқа вақт қолди. Айни кунларда юртимизнинг барча жойларида бўлгани каби Андижон вилоятининг туман ва шаҳарлари марказларида ташкил этилган "Мактаб бозори" ярмаркалари қизғин фаолият кўрсатмоқда.

Андижон шаҳрининг Истиқлол кўчаси ҳамда Чўлпон шоҳкўчасида ташкил этилган "Мактаб бозори" ярмаркалари аҳоли билан гавжум. Ярмаркаларда йигирмага яқин савдо ташкилотлари томонидан сифатли ўқув ва канцелария қуроллари, дарсликлар, ўқувчилар сумкалари сотуви йўлга қўйилган.

- Юздан зиёд турдаги маҳсулотларни, дарслик ва ўқув қуролларини савдога чиқарганмиз, - дейди "Шарқ зиёкори" МЧЖ Андижон филиали раҳбари Ўктамжон Исоқов. - Аҳолига қулайлик сифатида пластик карта орқали ҳам савдо қилинмоқда. Нархлар бозордагига нисбатан арзон, энг асосийси, маҳсулотларимиз сифатлидир.

Мамлакатимиз мустақиллигининг қутлуғ 21 йиллик байрами арафасида аҳоли учун яратилган бу каби қулайликдан юртдошларимиз беҳад мамнун бўлмоқда.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди