Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№36 дан: 23.08.2012

ЭЗГУ - МАҚСАДЛАР ЙЎЛИДА ЯКДИЛМИЗ

Марҳамат вилоятимизнинг чекка туманларидан бири. Қўшни Қирғизистон билан чегара ҳудуд. Шу боис, аҳоли осойишталигини, тинчлигини сақлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилади.

Қолаверса, 150 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган туманимиз иқтисодиётини кўтариш, фуқароларимиз турмуш фаровонлигини, маънавиятини юксалтириш борасидаги ишлар ҳам катта масъулиятни, самарали фаолият юритишни тақозо этади. Шунинг учун ҳам туман ҳокимлиги ва унинг атрофига уюшган ташкилотлар, қишлоқ, маҳалла фуқаролар йиғинлари раҳбарлари, фаоллар, тадбиркорлар ўзаро ҳамжиҳатликда иш олиб бормоқдалар.

Бу борада республикамиз Президенти ва ҳукумати томонидан чиқарилаётган Фармонлар, қарорлар, Давлат дастурлари муҳим дастурил-амал бўлиб хизмат қилмоқда. Уларнинг ижросини таъминлаш муваффақиятларга асос бўлмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 17 февралдаги "Мустаҳкам оила йили Давлат дастури тўғрисида"ги қарори асосида қатор ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, тумандаги мавжуд 27093 хонадон ва 37268 оиланинг ижтимоий аҳволи, турмуш тарзи ўрганилди.

Шунингдек, оилаларни мустаҳкамлаш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, аҳоли орасида тадбиркорлик муҳитини шакллантириш борасида жуда кўп тадбирлар ўтказилди. Айниқса, оилаларни соғломлаштириш, кишиларимиз онгида янгича фикрлаш туйғусини уйғотиш, соғлом, баркамол авлодлар тарбиясини изчил йўлга қўйишга атрофлича ёндошилмоқда. Бу борада маҳалла фаоллари, мактаб, коллеж жамоалари бизга яқиндан кўмак бераётганлиги сабабли ижобий натижаларга эришяпмиз.

Туманда жами 74800 нафар хотин-қиз истиқомат қилади. Хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш, оилада ва фарзанд тарбиясидаги ўрни ва ролини кучайтириш муҳим. Чунки хотин-қизлар жамиятда етакчи куч ҳисобланади. Бугун улар билимдон, салоҳиятли мутахассис, яхши тадбиркор, ишбилармон, ижодкор ва меҳнат жараёнида пешқадам бораётган жамиятнинг илғор вакилларидир.

Соғлом, баркамол авлоднинг дунёга келиши учун аввало, онанинг ўзи соғлом бўлмоғи жоиз. Соғлом онадан, соғлом фарзандлар туғилади. Шунинг учун ҳам туманимиз хотин-қизларининг саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада тегишли қарорлар асосида иш юритиб, ижобий натижаларга эришилмоқда. Айниқса, ўсмир ёшидаги қизларни соғломлаштириш, турмушга тайёрлаш масаласига жиддий ёндошиб, келажак учун пухта замин яратилмоқда. Мазкур соҳада қўмитамиз билан барча ўқув муассасалари, коллежлар билан мустаҳкам алоқа ўрнатган. Марҳамат қурилиш ва индустриал касб-ҳунар коллежининг бошланғич хотин-қизлар қўмитаси қошида ташкил этилган "Ёш оила қурувчилар мактаби" фаолияти намунали ташкил этилган. Асосан коллеж ўқувчилари бўлган ушбу мактаб тингловчилари ўртасида кенг кўламли маънавий-маърифий ишлар олиб борилмоқда.

Туман аҳолисининг асосий даромад манбаи - деҳ-қончиликдир. Шу боис, деҳ-қончилик маданияти юксалган. Айниқса, оила томорқасидан унумли фойдаланиш орқали кишиларимиз оила бизнесини ривожлантиришга эътибор қаратишган. Шу билан бирга, аксарият маҳаллаларимизда уй меҳнатини ташкил этиш, ҳунармандчилик, касаначилик ривожланган. "Устоз - шогирд" анъаналари асосида ёшлар ҳунар ўрганмоқда. Бу эса аҳоли фаровонлигини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, Марҳамат бугун вилоятнинг обод, ҳар томонлама юксалиб бораётган туманларидан биридир. Эртасини эса бундан-да, фаровон қилиш туманимиз меҳнаткашларининг дилларидаги орзу. Қалбларига ана шундай эзгу орзу-мақсадларни жо қилган марҳаматликлар, албатта, ўз мақсадларига эришадилар, истиқболга ёруғ юз билан борадилар.

Зуҳрахон ДАДАЖОНОВА,

туман ҳокимининг

ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди