Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№36 дан: 23.08.2012

НАМУНАЛИ ОИЛАЛАР КЎПАЙМОҚДА

Тўхтасин Мирзаев номли маҳалла фуқаролар йиғини ўрамида 4000 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Аҳолининг асосий қисмини хотин-қизлар ташкил этади. Улар билан деярли ҳар куни учрашиб турамиз, турли муаммоларни биргаликда ҳал этамиз.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, маҳалла бугун ўзини-ўзи бошқарув органи сифатида тўла шаклланди: аҳоли тинчлиги, осойишталигини таъминлаш, фуқаролар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ечиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида маҳалланинг ваколатлари ортди.

Шу боис, турли масалалар юзасидан маҳаллага мурожаат қилувчилар жуда кўп, яъни, маҳалла эшиги ҳар бир фуқаро учун очиқдир. Бизга мурожаат қилган ҳар бир фуқарони тинглаб, зарур пайтда кўмаклашишга ҳаракат қиламиз.

Маҳалламиз аҳолиси асосан деҳқончилик билан машғул бўлишса-да, анча фаровон яшашади. Боиси, кишиларимизда меҳнатга муносабат тўғри шаклланган. Ҳар бир хонадонда мумкин қадар чорва ҳайвони боқиш йўлга қўйилган. Томорқадан унумли фойдаланилади. Чунки томорқа - оилавий бизнесни шакллантириш учун кенг имкониятдир. Шу сабабли томорқадан яхши фойдаланилса, оилага катта моддий даромад келади.

Масалан, қишлоғимиз хотин-қизларининг кўпчилиги чорва ҳайвонлари сут-қатиғини сотиш билан шуғулланиб, яхшигина даромад олишади, десам муболаға эмас. Улар сутни қайта ишлаш корхонаси билан шартнома тузишган. Шунга асосан чорва ҳайвонлари парваришига алоҳида эътибор қаратадилар.

Ҳар қандай моддий фаровонлик замирида меҳнат туради. Шу маънода, аҳолимиз кишиларининг турмуш фаровонлиги йўлида изланиб яшаётганлари, меҳнат қилишдан қочмаётганлиги бизни қувонтиради.

Энг ибрат жиҳати шундаки, оилаларимиз тинч, ҳаётлари осойишта. Намунали оилалар кўпайиб бормоқда. Озодахон опа ва Ҳасанбой ака Ғаниевлар оиласи бунга ёрқин бир мисолдир. Оилада 6 фарзанд камол топган. Бугунги кунда 4 келин бир ҳовлида аҳил-иноқ яшашмоқда. Ёки Давлатхон опа Турдиохунова оиласини айтадиган бўлсак, 6 келин бир-биридан ширин ҳаёт кечириб келишяпти. Бу албатта, аҳилликнинг, ҳамжиҳатликнинг самарасидир.

Бу икки оила бекасига "Энг намунали қайнона" деган ном берилган. Бу ҳам аёл учун бир шараф. Чунки эл орасида яхши ном қозониш, бу катта иш.

Умуман олганда, маҳалламизда давр руҳи сезилади. Ҳамманинг дилида, тилида мустақилликка шукроналик акс этади. Мустақиллик туфайли ҳамма эркин, ўқийман деган, ўқиш имкониятига, ишлашни хоҳлаганлар, чиройли меҳнат жойларига эга. Шунинг учун ҳам кейинги йилларда маҳалламиз фарзандлари орасидан кўплаб ўқимишли, билимдон ёшлар етишиб чиқмоқда.Келажагимиз эгалари бўлган фарзандларимиз камолидан биз фақат хурсанд бўламиз.

Арофатхон ҚУРБОНОВА,

Т. Мирзаев маҳалла фуқаролар йиғини раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди