Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№36 дан: 23.08.2012

БОШЛАНҒИЧ ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИ ҲАЁТИДАН

ФАОЛИЯТИМИЗ НЕГИЗИДА ХОТИН-ҚИЗЛАР МАНФААТИ

Жамиятимиз ҳаётида хотин-қизлар етакчи куч эканлиги барчага маълум. Чунки хотин-қизлар давримизнинг илғор вакилларидир. Шу боис, уларнинг фаолиятини кучайтириш, оиладаги, ижтимоий ҳаётдаги ролини ошириш долзарб вазифа. Мамлакатимизда бу борада кенг кўламли ишлар қилинмоқда. Бошланғич хотин-қизлар қўмиталари фаолиятига алоҳида эътибор берилаётганлиги фикримиз исботидир.

Бошланғич хотин-қизлар қўмитаси хотин-қизлар билан ишлашнинг қуйи бўғини. Шу маънода, қуйи бўғин ишининг тўғри йўлга қўйилиши яхши самаралар беради. Негаки, ҳар қандай муваффақиятга қуйидан замин яратилиши тажрибада синалган.

Коллежимиз истиқлол йилларида барпо этилган замонавий ўқув муассасаларидан бири. Айни кунда бу даргоҳда 151 нафар педагог ходим фаолият юритади. Шундан 81 нафари хотин-қиздан иборат. Жами 1440 нафар ўғил-қиз 7 та йўналиш бўйича билим олиб, ўзлари танлаган йўналишлар бўйича касб-ҳунар эгалламоқдалар.

Албатта, ёшларимизнинг чуқур билим олишлари, ўзларига муносиб касб-ҳунар эгаллашлари коллеж педагоглари, мутахассис кадрларининг доимий диққат-марказидадир. Бу борада айниқса, бошлан-ғич хотин-қизлар қўмитаси масъулият билан ишламоқда. Коллежда ўтадиган ҳар бир тадбир, учрашув ва байрам кечаларини ташкиллаштиришда қўмитамиз бош-қош. Чунки коллежда таҳсил олаётган ёшларни ҳаётга қизиқтириш, интилиб яшашга ундаш зарур. Бу нарсаларни улар ўтиладиган дарслардан ташқари кўпроқ қўшимча машғулотларда, тадбир ва кечалар давомида, тўгарак машғулотларида ўрганишади. Ёшларнинг маънавиятини бойитиш, дунёқарашини кенгайтиришнинг энг мақбул усули ҳам маънавий-маърифий ишларга эътибор қаратишдан иборатдир. Шунинг учун ҳам коллежда турли сана ва байрамларга бағишланган тадбирлар тез-тез ўтказиб турилади.

Булардан ташқари, коллеж бошлан-ғич хотин-қизлар қўмитаси қошида "Ёш оила қурувчилар мактаби" ҳамда "Ораста қизлар клуби" ташкил этилган. Бунга ўқувчи қизларимизнинг деярли барчаси жалб қилинган бўлиб, қизларни одоб-ахлоққа, муомала маданиятига ўргатиш, турмушга тайёрлаш юзасидан машғулотлар олиб борилади.

Айтиш жоизки, "Ёш оила қурувчилар мактаби"нинг фаолияти анча кўзга кўриниб қолган. Мактаб асосан ота-оналар билан ишлайди. Сабаби, қизларни эрта турмушга беришнинг салбий оқибатларини ота-оналар билишлари ва шу бўйича ўзларида тушунчалар ҳосил қилишлари керак. Бу эса машғулотлар давомида амалга оширилади. Мактабнинг ишлари вилоят хотин-қизлар қўмитаси эътиборига тушишида ҳам изчил фаолиятнинг ўрни бор.

2011 йили "Ёш оила қурувчилар мактаби"да амалга оширилаётган ишлар юзасидан вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан вилоят семинари ўтказилди ва иш тажрибаларимиз оммалаштирилди.

Қисқаси, ҳар қандай фаолият негизида умумманфаат бўлади. Шу маънода, бошланғич хотин-қизлар қўмитаси фаолияти негизида хотин-қизлар манфаати борлигини таъкидлаш зарур. Негаки, ёш авлод тарбияси, камолоти йўлида хотин-қизларнинг ўрни катта. Агар ёшлар билимдон бўлишса, жамиятга наф. Билимдон ёшлардан эл-юрт манфаатдор бўлади. Қолаверса, ҳар томонлама чиниққан, жисмонан соғлом, ақлан етук ёшлар оилада ҳам муносиб ўрин топа олишади. Демак, яхши тарбиянинг роли оилада, жамиятда алоҳида кўзга ташланади. Бошланғич қўмитамиз шуни эътиборга олиб, галдаги фаолиятда ҳам кўпроқ ёшлар билан ишлашга аҳамият бераверади.

Майрамхон РЎЗИЕВА,

Марҳамат қурилиш ва индустриал касб-ҳунар коллежи бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди