Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№36 дан: 23.08.2012

МУЛОҲАЗА

ИНСОН МАЪНАВИЯТИ

...Бугунги кунда дунёда ўзбек халқининг маданиятини, шунингдек, илм-фанининг ривожини билмаган мамлакатнинг ўзи йўқ десак, муболаға эмас. Ҳаттоки, кўплаб ёшларимиз спорт ҳамда илм соҳасида жаҳон халқларини ортда қолдириб, буюк аждодларимизга муносиб ворис эканликларини исботламоқдалар. Бу ҳам бўлса ота-оналар томонидан ўз фарзандларига берилаётган яхши тарбия маҳсулидир.

Бироқ, улар орасида шундай ўғил-қизлар борки, уларни ўзбек фарзанди эканлигидан, томирида бизнинг қонимиз оқаётганлигидан ҳижолат тортасан, киши. Сабаби, уларнинг номақбул аҳлоқ эгаси бўлиб қолганликларидир.

Аслида, бир инсоннинг қандай хулқ эгаси эканлиги унинг жамоат жойларидаги юриш-туриши ва сўзлашиш маданияти орқа-ли билиш мумкин. Айниқса, ҳозирги техника ўта ривожланган, мобиль телефонлардан фойдаланиш кенг тус олган бугунги кунда бу нарса янада яққолроқ намоён бўлмоқда.

Баъзи бир ёшлар телефонига сим улаб, қулоғига илиб олади-да, қўл телефонини чўнтагига солиб олади. Шу кўйи юрган йўлида бемалол бировлар билан телефон орқали гаплашиб кетаверади. Сиртдан қараганда, бу жуда ҳунук манзара касб этаркан, чунки у ўзи билан ўзи гаплашаётгандай. Гўё унинг саломатлигига путур етганмикин, деб таҳмин ҳам қиласиз.

Болаларни ёш десангиз, ўз феъл-атвори билан фарзандига намуна бўларли улуғ ёшдаги ота-оналарга нима бўлган? Ахир, қимматбаҳо телефонларни боланинг ўзи сотиб олишга қурби етмаса керак, балки отаси ёки онаси ҳарид қилиб олиб бергандир?.. Лекин бундан мақсад нима? "Одамлар биз фарзандимизга "тоза" телефон олиб берганимизни кўрсин!" дейишармикин, ёхуд телефондаги беҳаё тасвирларни томоша қилиш асносида боланинг дунёқараши салбий томонга ўзгариб, алал-оқибат жамиятга фойдасидан кўра зарари тегадиган ёмон ҳулқли инсон бўлиб улға-йиб қолмасмикан? Бу билан ота-оналар фарзандлари тарбиясига лоқайд бўлиб қолмаяптиларми? Кишини мана шу нарсалар ўйлантиради.

Ўз вақтида бундай иллатларнинг олдини олиш даркор. Чунки эртанги кунимиз бугунги ёшлар қўлида. Шундай экан, ёшларимиз юксак маънавият эгаси бўлса, юртимиз янада равнақ топаверади.

Гулида АЗИМОВА,

Олтинкўл тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди