Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№36 дан: 23.08.2012

СИЗ УЧУН ФОЙДАЛИ

ТИШИНГИЗ ОҒРИДИМИ?...

Ҳар бир инсон ўзининг табиий тишларининг қадрига етиши ва уларнинг касалланишига йўл қўймаслиги керак.

Касалликни даволагандан кўра унинг олдини олган яхши. Шу боис, мутахассис шифокорлар тишларни йилда икки бор кўрикдан ўтказиб туришни тавсия этишади. Тиш оғриғини келтириб чиқарадиган жуда кўп салбий омиллар мавжуд. Шулардан энг асосийси - тишни "қурт ейиши", асаб толаларининг очилиб қолиши тишларнинг оғриғига сабабчи бўлади. Бебаҳо саналмиш тишларингизда озгина ўзгариш сездингизми, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг. Вақтида қилинган муолажа туфайли тишларингиз яна кўп йиллар сизга хизмат қилиш ва жозиба бахш этиб туриши аниқ. Қуйидаги тавсияларимиз эса шифокор кўригига қадар асқотади, деган умиддамиз:

* Ёнғоқ пўстининг бир бўлагини олиб оғриётган тишга қўйсангиз, оғриқ дарҳол тўхтайди, милклар мустаҳкамланади.

* Янчилган мурч ёки ханталдан (горчица) олиб, тенг миқдорда туз қўшиб аралаштирилади ва оғриётган тишга қўйилади.

* Тишингизнинг ўнг томони оғриса, чап қўлингиз томирига, аксинча бўлса, ўнг қўлингиз томирига қирғичдан ўтказилган саримсоқ боғланг, шунда изтиробли дарддан қутиласиз.

* Шолғом илдиз меваси қирғичдан ўтказилиб, 1 пиёла сув билан 15 дақиқа давомида қайнатилади. Сузиб олингач, шарбати билан оғиз бўшлиғи чайиладиган бўлса, бу зирқираб оғриётган тишга бир зумда даво бўлади.

* Тиш зирқираб оғриётган томондан қулоққа баргизубни эзиб, унинг сув томчиси томизиб турилса, оғриқ ярим соат ичида йўқолади.

* Лўқиллаб оғриётган тиш тарафи (лунж соҳаси) матога ўралган ҳолда қўрда пиширилган картошка (ташқари томонидан) тутиб турилса, дардни енгиллаштиради.

Захрохон УСМОНОВА

тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди