Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№40 дан: 21.09.2012

ҲАШАРЧИЛАР ҲИММАТИДАН МАМНУНМИЗ

Фермер хўжалигимиз 1996 йилда ташкил этилган. Ўшанда 10 гектар ер майдони билан иш бошлаганмиз. Кейинчалик тендер танловларида ютиб, экин майдонларимизни анча кенгайтирдик. Ҳозир жами 47 гектар еримиз бор. Унинг 21, 1 гектарига "Чиллаки" навли буғдой экиб, мўл ҳосил олдик. Режани 120 фоизга бажариб, аъзоларимизга қарийб бир тоннагача буғдой бердик.

Пахтамиз 17,9 гектар ерда. "Султон" навли эртапишар, серҳосил уруғ плёнка остига экилган. Туманда илғорлар сафида режани бажардик. Бизга терим ишида 52-отряд аъзолари яқиндан ёрдам беришди. Уларнинг беминнат кўмаклари туфайли беш иш кунида 64 тонна пахта терилиб, давлат омборларига топширилди.

Албатта, ҳосилимизнинг нест-нобуд бўлмасдан, 100 фоиз олий навларга терилиб топширилганидан хурсандмиз. Айниқса, бизга елкадош бўлган олиҳиммат ҳашарчилардан чексиз миннатдормиз.

Тўғри, йиғим-терим ишлари яхши ташаббус ва уюшқоқликни талаб этади. Агар теримчиларга яхши шароит ва моддий рағбат бўлмаса, уларнинг ишидан унум кутиш қийин. Шунинг учун биз аввал уларни иқтисодий жиҳатдан қониқарли таъминлашга ҳаракат қилдик. Тушликда иссиқ овқат ташкил қилинди. Терган пахталарининг пулини беш кунликдан кечиктирмасдан тўлаб бордик. Иккита прицеп, битта трактор ҳамиша уларнинг хизматида бўлди.

Шу билан биргаликда, фермер хўжалигимиз илғор теримчиларни рағбатлантириш учун махсус совғалар ташкил этди. Хўжалигимиз зафар маррасига етган куни совғалар туманимиз ҳокими иштирокида илғорларга топширилди.

Умуман олганда, пахта йиғим-терими мавсумини ялпи сафарбарлик ва юксак интизом билан ўтказишда биз учун энг қулай ва мақбул усул - бу отряд усули бўлиб қолди. Отряд усулида энг аввало, интизом ва тартиб бўлади. Пахталар исроф ва нобуд бўлмай терилади. Теримчиларга тиббий, савдо ва маиший хизматларнинг барчаси бевосита даланинг ўзида кўрсатилади. Бунинг учун отряд таркибига хизмат кўрсатиш ходимлари киритилган ва улар зарур жиҳозлар билан етарлича таъминланишган.

Абдушукур Хожиқулов бош-қараётган 52-отряд ишлари худди шу жиҳатлари билан биз фермерларни мамнун этмоқда.

Зарифжон ШАРИПОВ, "Фозилжон" фермер хўжалиги раҳбари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди