Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№40 дан: 21.09.2012

МУТАХАССИС МИНБАРИ

УЙ-ЖОЙ ОЛДИ-СОТДИ ШАРТНОМАСИНИ ЎЗ ВАҚТИДА РАСМИЙЛАШТИРИШ ЛОЗИМ

Айни кунда айрим фуқароларимизнинг ҳуқуқий билимлари етарли бўлмаганлиги боис уй-жой олди-сотдиси масаласида турли муаммолар, тортишувли ҳолатлар юзага келмоқда.

Ана шундан келиб чиқиб, мазкур масалада қандай йўл тутиш, белгиланган қонуний тартиблар ва амалдаги ҳужжатлар доирасида иш юритиш лозимлиги хусусида тушунча бериб ўтиш мақсадга мувофиқдир.

Уй-жойни сотиш шартномаси тарафлар имзолаган ёзма шакл-даги битта ҳужжат тарзида тузилади ва уй-жой жойлашган ҳудуддаги нотариал идорада тасдиқланади. Уй-жойни сотиш шартномаси нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.

Сиз уй сотиб олмоқчисиз. Ўзингизга манзур уй топдингиз, нархини ҳам келишдингиз. Лекин уй сотмоқчи бўлган киши сизга "Пулни беринг-да, уйни калитини олиб, кириб бемалол яшайверинг, уйни номингизга расмийлаштириш қочмайди" ёки "Ҳозир ишларим жуда кўп эди, пулни олганлигим ҳақида тилхат ёзиб бераман, кейинроқ бўшаганимдан сўнг расмийлаштираверамиз", деб айтиши мумкин. Шуни унутмангки, ҳар икки таклиф ҳам қонуний жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас. Тўғри, уй эгаси ҳақиқатдан ҳам сўзида турадиган, ҳалол-пок инсон бўлиши мумкин. Бироқ амалиётда сотилган уй-жой ўз вақтида расмийлаштирилмасдан, харидорни алдаш, фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатлар, афсуски, учраб турибди.

Икки йил аввал, Ж. исмли ҳамшаҳримиз уй сотиб олган, аммо уй-жойни нотариус орқали расмийлаштирмаган. Пулини бериб тилхат ҳам олмаган. Оиласи билан кўчиб кириб яшайверган. Орадан бир йил ўтгач, уйни сотган киши ўша уйни яширинча яна бошқа одамга сотиб, расмийлаштириб берган. Сотиб олган киши келиб уйни бўшатиб беришларини сўраган. Орада низо, жанжал чиқади. Ўн йилдан ортиқ вақт маблағ жамғариб, "уй сотиб олдим, энди бола-чақам билан хотиржам яшайман", деган Ж. қийин аҳволда қолади. У уй сотган киши олдига бориб, "уйни мен сотиб олганман, пулини олгансанку", деб даъво қилганда, "мен сенга уйни сотмаганман, пул ҳам олмаганман, сен менинг уйимда ижарада ўтирибсан, қўлингда ҳеч қандай ҳужжат йўқ-ку", деб жавоб берган.

Азиз юртдошлар! Сиз ҳам ана шундай оғир аҳволга тушиб қолмаслик учун уй сотиб олаётганингизда, аввало, уйнинг ҳужжатлари билан чуқур танишинг, уй эгаси кимлигини, уй сотаётган киши ҳақиқатдан ҳам уй эгаси эканлигига ишонч ҳосил қилинг. Уй ҳужжатлари нотариус томонидан тасдиқланганлиги, уйни сотиш ҳуқуқини берувчи ишончнома ҳақиқий эканлигини нотариусга бориб аниқланг.

Шундагина йиллар давомида эзгу ният билан жамғариб йиғилган пуллар эвазига олган уй-жой ёки бошқа мулк сизнинг ҳақиқий мулкингизга айланади, энг муҳими, хотиржам яшайсиз.

Шу ўринда, мутахассис сифатида ҳар бир фуқаро ўзининг ҳуқуқий билимларини мунтазам ошириб бориши жуда муҳим эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтимоқчиман. Айниқса, уй-жой сотиш, сотиб олишда тегишли ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштиришга жиддий эътибор қаратиш лозим. Бу ишни асло кечиктирмаслик керак.

Раънохон МАМАРАСУЛОВА,

Андижон шаҳридаги 11-сон давлат нотариал идораси нотариуси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди