Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№40 дан: 21.09.2012

МИННАТДОРЧИЛИК МАКТУБИ

ШИФОКОРЛАРГА РАҲМАТ

Она учун фарзандининг сиҳат-саломат юриши, оиласида тинч бўлиши, униб-ўсиб, камол топишини кўришдан ортиқ бахт йўқ.

Боламиз бирор бир хасталикдан "оҳ" тортса, вужудимиз безовта бўлади, қаттиқ изтиробда қоламиз. Ҳаётда она учун ўз фарзандини касалликда кўришдан оғир нарса бўлмаса керак!?

Уч фарзанднинг онаси бўлган қизим Хулкарой Жалилова уч ой аввал оғир хасталикка чалиниб қолди. Уни Хўжаобод тумани марказий шифохонасига олиб бордик. Шифокорлар қизимни зудлик билан операция қилиш лозимлигини маълум қилишди.

Туман марказий шифохонасининг тажрибали шифокорлари Тилаволди Жўраев, Аюбхон Шараповлар вилоят шошилинч тиббий ёрдам маркази врачи Нурматжон Минаваров кўмагида қизимни операция столига ётқиздилар. Уч саот давом этган операция муваффақиятли ўтди. Ана шу вақт ичида қандай азобу изтиробларга тушганим фақат ўзимга аён.

Тиббиёт тилида "имостома чақириш" деб аталган дард билан оғриган қизимни икки ойдан кейин яна операция қилиш зарурлигини билдиришди ва ана шу давр давомида қизим шифокорларнинг қатъий назорати, парвариши остида бўлди.

Белгиланган вақт ўтгач, яқинда қизим вилоят шошилинч тиббий ёрдам марказида Нурматжон Минаваров, Ҳабибулло Ҳамдамов ва бошқа шифокорлар томонидан операция қилинди. Минг шукрки, уларнинг тўғри ташҳиси, ўз вақтида кўрсатган ёрдамлари туфайли фарзандимнинг ҳаёти сақлаб қолинди, соғлиги кундан кунга яхшиланиб бормоқда. Оиласи, болалари бағрига қайтганидан бошимиз осмонга етди.

Шундай оғир кунларда бизга мададкор бўлган ўз ишининг етук мутахассиси, эл соғлигини сақлашга камарбаста, хаста одамлар дардига шифо улашаётган Н. Минаваров ва у сингари барча шифокорларга чексиз миннатдорчилик билдираман. Уларнинг барчаларига тани сиҳатлик, узоқ умр, оилаларига тинчлик-хотиржамлик тилайман.

Орзихон ЖАЛИЛОВА, меҳнат фахрийси.

Булоқбоши тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди