Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№40 дан: 21.09.2012

ЮРТНИНГ УЛУҒ АЁЛЛАРИ

ЗУЛФИЯХОНИМ - АСЛ ШАРҚ АЁЛИ

Ўзбек адабиётининг таниқли намояндаси, халқимизнинг суюкли адибаси Зулфияхоним ўз номини асрларга муҳрлаб кетган улуғ ижодкордир. Унинг ижоди, айниқса, ҳаёти ҳар бир ўзбек аёли учун ибрат намунасидир.

Зулфияхоним Исроилова хушхулқли, олижаноб, зукко инсон, истеъдод соҳибаси, шунинг-дек, садоқат тимсоли ҳамдир. Чунки у турмуш ўртоғи, машҳур ўзбек шоири Ҳамид Олимжон билан жуда оз умр кечирган бўлса-да, унга умрбод содиқ бўлиб қолди. Турмуш ўртоғини улуғлайди, ундан илҳом олади. Бундай нозик ва ёрқин ифода шоиранинг "Баҳор келди сени сўроқлаб" номли шеърида яққол акс этган.

Ҳижронинг қалбимда,

созинг қўлимда,

Ҳаётни куйлайман,

чекинар алам.

Тунлар тушимдасан,

кундуз ёдимда,

Мен ҳаёт эканман,

ҳаётсан сен ҳам!

Ҳа, бу шеърий сатрларда садоқат, соғинч, шу билан биргаликда ёрига вафо туйғуси уфуриб турибди. Турмуш ўртоғи учун ёзилган шеъридан яна бири "Кўрганмидинг кўзларимда ёш?" деб номланган. Ҳар сафар қабрига гул олиб борганида юрагини ўша эски дард тилади. Алам, соғинч билан ширин хотираларни эслайди.

Келтирардинг менга бир

замон,

Энди ҳар чоғ мен элтаман

гул.

Айт-чи, сенла бахтиёр

онлар

Кўрганмидинг кўзларимда

ёш.

дея унга бўлган садоқатини изҳор этади.

Матонатли шоира оғир жудоликдан сўнг суюкли ёридан ёдгор бўлиб қолган икки фарзанди учун ҳам узоқ яшади. Ҳаётини адабиётга бахшида этди.

У бадиий ижодга жуда эрта кириб келган эди. 17 ёшида "Ҳаёт варақлари" деб номланган шеърий китоби чоп этилди. Умри давомида ўттизга яқин шеърий тўпламлари, ўндан ортиқ достонлар яратди. Улкан истеъдод соҳибаси Зулфия ижоди дунё миқёсида ҳам эътироф этилиб, халқаро "Нилуфар" ҳамда "Неру" мукофотларига сазовор бўлган. Зулфияхонимнинг шеърлари сўнмас қуёш каби яхшилик йўлини ёритиб турувчи машъалдир. Гўзал шеърлари билан кўплаб инсонлар қалбини забт эта олган. Садоқат тимсоли, инсонларни яхшиликка етакловчи, муштипар она, мунис аёл, хуллас, гўзал сифатлар эгаси бўлган улуғ ижодкордан инсонлар қалбида ўчмас из, ижоди билан эса жамиятга улкан маънавий мерос қолдириб кетди.

Ўз ижоди ва ҳаёти билан Зулфияхоним шарқ аёли тимсоли сифатида тарихимизда абадий муҳрланиб қолади.

Дилоромой ИСМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди