Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№40 дан: 21.09.2012

Пазанда маслаҳати

ТОВУҚ ЎРАМА

Керакли масаллиқлар: 250 гр. лахм товуқ гўшти, 150 гр. майонез, 2 дона тухум, 1 дона помидор, 2 ош қошиқ ун, 200 гр. ўсимлик ёғи, 100 граммдан қаймоқ, тузланган жўхори, қайнатилган гуруч, пишлоқ, қўзиқорин ва ун.

Тайёрланиши: Товуқ гўштини махсус мослама (болғача) билан яхшилаб уриб чиқасиз ва туз сепиб, тиндиришга қўясиз. Майда тўғралган қўзиқоринни қаймоққа солиб қовурасиз, озроқ туз сепасиз. Тинган гўштни олиб, ўртасига қайнатиб пиширилган битта тухумни қирғичдан ўтказиб, соласиз. Қўзиқоринни майда тўғраб жойлаштирасиз, устидан 1 чой қошиқ майонездан қуясиз. Гўштни асталик билан ўрайсиз ва икки тарафи очилиб кетмаслиги учун тиш тозалагич билан қистириб қўясиз. Ўралган гўштни унга белаб, кейин туз аралаштирилган хом тухумга ботириб, сўнг қизиган ёғда қовуриб оласиз. Қизариб пишган гўштни олиб, устига бир тилим кесилган помидор қўясиз ва устига пишлоқни қирғичдан ўтказиб сепасиз. Сўнг духовкага солиб, 6 дақиқа давомида етилтирасиз.

Тайёр бўлган таомдан тиш тозалагични олиб ташлайсиз ва ўртасидан иккига бўласиз. Ликопга тик ҳолатда қўйиб, атрофини салат барги ва кесилган помидор билан безайсиз. Кейин махсус гуруч қолипини ликопга ўрнатиб, гуруч ва жўхори аралашмасидан соласиз ва устидан эзадиган махсус мослама билан зич қилиб гуручни босиб, думалоқ шакл чиқарасиз.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди