Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№40 дан: 21.09.2012

"01" ОГОҲЛАНТИРАДИ!

ОЛОВ - ТИЛСИЗ ЁВ

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, аксарият ёнғинлар фуқароларнинг турар жойларида содир бўлиб, ёнғинларнинг сабаблари ҳам кўпинча бир-бирига ўхшаш, яъни электр ўтказгич ҳамда уйлардаги мўриконларнинг носозлиги, коммуникация воситаларининг эскириб қолганлиги, фуқароларнинг белгиланмаган жойларда тамаки чекиши, очиқ оловдан фойдаланиши, газни ёқилган ҳолда қолдириш, болаларни назоратсиз қолдирилиши оқибатида келиб чиқиши кузатилмоқда.

Масалан, 2012 йил 6 март куни Булоқбоши қишлоғи, Эшонхўжаева кўчасида яшовчи фуқаро Ю. Олимжонованинг яшаш уйида ёнғин содир бўлган. Туман ёнғин хавфсизлиги ходимлари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ўз вақтида ёнғинни бартараф этдилар. Натижада ёнғиннинг қўшни хонадонларга туташиб кетишининг олди олинди. Ёнғин сабаби ўрганилганда, уй эгасининг электр иситиш плитасини ёқиб, назоратсиз қолдирганлиги оқибатида ёнғин келиб чиққанлиги маълум бўлди. Бу каби мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин.

Мабодо ўз уйингизда ёки қўшнингизнинг уйида ёнғин юз берса, дарҳол ёнғин хавфсизлиги хизматининг - "01" рақамли телефонига қўнғироқ қилинг. Диспетчерга воқеа жойининг манзили ва бошқа зарур тафсилотларни аниқ айтиб беринг.

Ёнғин - кўнгилсизлик, фалокат дегани. Аммо ҳамма ҳам фалокат юз берганда нима қилишни билавермайди. Айримлар саросимага тушганидан ёнғин хавфсизлиги телефон рақамини ҳам унутиб қўйишади.

Ёнғинлар кўпинча катта миқдорда моддий зарар етказади, баъзан одамларнинг бевақт ўлимига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун уларнинг олдини олиш ҳар бир кишининг инсонийлик ва фуқаролик бурчидир.

Тилсиз ёв - оловдан эҳтиёт бўлайлик. Ҳушёрликни унутмай, ҳамиша ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилайлик.

Дилфузахон ИМИНОВА,

Булоқбоши тумани ИИБ ЁХБ

11-КЁХҚ инструктори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди