Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№41 дан: 27.09.2012

МАТБУОТ ХИЗМАТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР

Фуқаролик жамиятини мониторинг қилииш мустақил институти Андижон ҳудудий бўлими ташаббуси билан "Матбуот хизматларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг очиқ ва ошкоралигини таъминлашдаги ўрни ва аҳамияти" мавзусида семинар ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 сентябрдаги "Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, вилоятда бу борада олиб борилаётган ишларни такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилган мазкур семинарда ушбу йўналишда иш олиб борувчи мутассадди ташкилотлар вакиллари, турли идора ва ташкилотларнинг матбуот хизмати раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Семинарда мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, вилоятдаги матбуот хизматлари фаолиятини янада фаоллаштириш, матбуот хизматлари фаолиятини ташкил этиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари матбуот хизматлари ва оммавий ахборот воситаларининг ўзаро ҳамкорлиги, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари веб-сайтларини яратиш ва фаолиятини такомиллаштириш масалалари хусусида атрофлича сўз юритилди.

Семинарда муҳокама этилган масалалар юзасидан таклиф, тавсия, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Семинарда вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси А. Нурматов иштирок этди.

У. АБДУСАЛОМОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди