Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№41 дан: 27.09.2012

ТАРҒИБОТ ГУРУҲЛАРИ ПАХТАКОРЛАР ҲУЗУРИДА

Айни кунда деҳқонларимизнинг машаққатли меҳнатлари эвазига етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишлари қизғин паллага кирган. Жорий йилда вилоятимиз пахтакорлари 93 минг 600 гектар майдонда етиштирилган пахтадан юқори ҳосил олиш учун астойдил меҳнат қилмоқдалар.

Республика маънавият тар-ғибот маркази, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси вилоят бўлимлари ҳамда вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тарғибот гуруҳларининг пахтакорлар, ҳашарчилар ўртасида олиб борилаётган кенг кўламли тарғибот ишлари, маданий-маърифий тадбирлар терим суръатини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Таркибига олимлар, ёзувчи ва шоирлар, санъаткорлар, маънавият тарғиботчилари киритилган тарғибот гуруҳлари жадвал асосида вилоятининг барча туманларида пахта далаларида, дала шийпонларида теримчилар ва ҳашарчилар ҳузурида маданий-маърифий учрашувлар, суҳбатлар, концерт дастурлари ўтказмоқда.

Ўтказилаётган бу каби тадбирлар теримчиларга катта маънавий озуқа, руҳий мадад, куч ва шижоат улашмоқда.

Маҳбубахон САТТОРОВА, вилоят маънавият тарғибот маркази раҳбари вазифасини бажарувчи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди