Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№41 дан: 27.09.2012

МАҚСАДИМИЗ: ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

Мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки йиллариданоқ халқ таълими тизими тубдан ислоҳ қилинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни, шунингдек, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури қабул қилинди. Мазкур ҳужжатлар асосида юртимизда замонавий, илғор педагогик технологияларга асосланган тўрт босқичли таълим тизими шакллантирилди.

Хусусан, мактаблар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, таълим сифатини ошириш, ўқувчиларнинг тўлақонли билим олишларини таъминлаш борасида олиб борилган самарали ишлар натижасида юртимиздаги умумтаълим мактаблари қатори Хўжаобод тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги таълим муассасалари ҳам ҳар жиҳатдан юксалиб бормоқда.

Бугунги кунда Хўжабод туманида фаолият кўрсатаётган 32 та умумтаълим мактаби, 3 та махсус ва 2 та ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида 1300 нафардан ортиқ ўқитувчилар 15 мингдан зиёд ўқувчиларга, шунингдек, 20 та мактабгача таълим муассасасида 130 га яқин тарбиячилар 1700 нафарга яқин болажонларга таълим-тарбия бермоқда.

Тасарруфимиздаги таълим муассасалари биноларини таъмирлаш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Умуммиллий Дастур асосида 2004-2009 йилларда тумандаги таълим муассасаларининг 19 тасида капитал таъмирлаш, 8 тасида капитал реконструкция ишлари бажарилди. Бу ишлар учун жами 4 млрд. 620 млн. сўмга яқин маблағ сарфланди. Бундан ташқари, барча таълим муассасаларида компьютер синф хоналари, замонавий ахборот ресурс марказлари ташкил этилиб, улар замонавий жиҳозлар, зарур адабиётлар билан таъминланди.

Ўқувчиларимиз зарур даражада дарсликлар билан таъминланган. Ҳар бир мактабда махсус ўқувчилар формаси жорий этилди. Ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш даражаси ҳам анча юқори. Энг асосийси, барча мактабларимизда ўқувчиларнинг пухта билим олишлари учун зарур барча шароитлар яратилган. 2012 йилнинг 6 ойи якунига кўра, таълим самарадорлиги туман бўйича ўртага 85,2 фоизни ташкил этди.

Мактабларимизда таълимнинг ривожлантириш Давлат дастури талаблардан келиб чиқиб иш ташкил этилган. Бундан ташқари, тумандаги 1, 5-, 9-, 13-, 20- ва 24-умумтаълим мактаблари тажриба-таянч мактаблари ҳисобланади.

Фанлар бўйича деярли барча синф хоналар талаб даражасида жиҳозланган. Аксарият синф хоналарда кўргазмалар, дидактик материаллар мавжуд, назорат ишлари банклари яратилган. Дарсларнинг кабинет тизимида, янги педагогик технологиялар асосида ўтилишига, дарслар жараёнида ўқувчиларнинг ўз фикрларини эркин, мустақил билдириш жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Амалга оширилаётган бу каби ишлар самараси ўлароқ аълочи, туман, вилоят ва республика фан олимпиадалари, "Билимлар синови" танловларида муваффақиятли иштирок этаётган ўқувчиларимиз сафи йилдан-йилга ортиб бормоқда. Хусусан, ўтган ўқув йилида вилоят фан олимпиадасида 41 нафар ўқувчи иштирок этиб, улардан 3 нафари юқори ўринларда эгаллади. "Билимлар беллашуви"да эса 14 та фан бўйича 35 нафар ўқувчи иштирок этиб, улардан 6 нафари совриндорлар қаторидан жой олдилар. География фани бўйича 6-мактаб ўқувчиси Гулзиё Абдуғаниева республика ҳудудий босқичида 1-ўринга сазовор бўлди.

Барча мактабларда фанлар бўйича услубий бирлашма ва услубий кенгашлар ташкил этилган. Кенгашлар иши режа асосида олиб борилмоқда, ўқитувчилар фаолиятини мувофиқлаштириб, уларга таълим сифатини ошириш борасида ҳар томонлама кўмак бермоқда.

Ўқитувчи ва мураббийларимизнинг билим ва малакасини ошириш масаласи ҳам доимий диққат марказимизда. Кўплаб ўқитувчиларимиз малака ошириш курсларида таҳсил олдилар.

Фаолиятни "устоз-шогирд" анъаналари асосида олиб борилиши ҳам яхши самара бермоқда. Барча фанлар бўйича ёш мутахассислар тажрибали ўқитувчиларга бириктирилган.

Дарсларда берилган билимларни янада мустаҳкамлаш, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишда тўгаракларнинг ўрни ва роли муҳимдир. Шу сабабдан мактабларимизда ижодий, спорт ва фан йўналишлари бўйича тўгараклар самарали фаолият олиб бормоқда.

Ўқувчиларимизнинг спорт соҳасида эришаётган ютуқлари ҳам салмоқлидир. Бир қатор ўқувчиларимиз нафақат вилоят, балки республика мусобақаларида ҳам муваффақиятли иштирок этди. Аксарият мактабларимизда ҳафтанинг муайян кунлари "Спорт куни" деб белгиланган. Шу муносабат билан ана шу кунларда ўқувчилар, ўқитувчилар ўртасида мунтазам равишда турли спорт мусобақалари ўтказиб борилади. Бу тадбирлар ўқувчиларнинг соғлом, баркамол бўлиб ўсишларида, шубҳасиз, муҳим аҳамият касб этади.

Хулоса сифатида, туманимизда халқ таълими соҳасида ибратли ишлар амалга оширилиб, салмоқли ютуқларга эришилаётганлигини алоҳида эътироф этмоқчиман. Мақсадимиз таълим сифатини яхшилаш, юртимиз келажаги бўлган ёш авлодни ҳар томонлама етук ва баркамол тарбиялашдир. Бу йўлда туман маорифчилари масъулиятни ҳис этган ҳолда астойдил меҳнат қиладилар.

Неъматжон АҲМАДЖОНОВ,

Хўжаобод тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди