Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№41 дан: 27.09.2012

ЭЪТИБОР ВА ҒАМХЎРЛИК НАМУНАСИ

"Давлатимизнинг энг муҳим вазифаларидан бири, бу маънавий жиҳатдан баркамол инсонни тарбиялаш, таълим ва маориф тизимини такомиллаштириш, миллий уйғониш ғояси асосида маънавий ва руҳий жиҳатдан янги авлодни вояга етказишдир", дея таъкидлаган эди Президентимиз И. Каримов. Бугунги кунда ана шу долзарб вазифани адо этиш умумий ўрта таълим муассасалари зиммасига улкан масъулият юклайди.

Таълим муассасаларимиз маънавиятчилари "Мустақиллик куни", "Билимлар куни", "Конституция куни" ва бошқа байрамларга бағишланган тадбирлар билан бир қаторда, буюк алломалар, шоир ва ёзувчилар таваллуд кунларига бағишланган тадбирларни ҳам тизимли равишда ўтказиб келмоқдалар.

Муҳими, олиб борилаётган ишларимиз амалда ўз самарасини кўрсатмоқда. Жорий йилда "Янги авлод" болалар ижодиёти фестивалида 25-мактабнинг рақс дастаси вилоятда 1-ўринни эгаллаб, республика босқичида фаол иштирок этди. "Баркамол авлод" марказининг "Ёш ўлкашунослар тўгараги аъзолари "Саёҳатчи-ўлкашунос" кўрик-танловининг вилоят ва республика босқичларида 1-ўринга сазовор бўлгани, яна бир иқтидорли ўқувчимиз Меҳриноз Маъмирова "Мадҳинг-ни куйлайман, Ватан!" республика ижодий ишлар танловида шеърият йўналиши бўйича 1-ўрин соҳибаси, 9-мактаб ўқувчилари эса иқтидорли болалар ўртасида кечган "Ўйла, изла, топ!" теле-шоусининг республика босқичида 2-ўринни, 9- сон мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Миразиз Мирзахўжаев Қаршида ўтказилган Муҳиддин Қори-Ёқубов номли танловнинг республика босқичида чанг йўналиши бўйича фахрли 3-ўринни эгаллаганлигини қувонч билан таъкидлаш жоиз. Шунингдек, спортда эришилаётган натижалар, айниқса 3-умумтаълим мактаби ўқувчиси Ўғилой Абдуллаеванинг қўл жанги бўйича эришган ютуқлари алоҳида эътирофга лойиқ.

Муаллимлар орасида ҳам ҳамкасбларга намуна бўладиганлари кўп. 2-умумумий ўрта таълим мактаби инглиз тили фани ўқитувчиси Нилуфар Алиматованинг "Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2012" кўрик-танлови вилоят босқичида фахрли биринчи ўринни эгаллаганини мамнуният билан айтиш мумкин. "Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси" кўрик-танловининг вилоят босқичида 8-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Олияхон Бадалованинг 2-ўринни эгаллагани ҳам мактаб жамоасининг фахри, ғурурига айланди. "Йил аёли" кўрик-танловида ҳам 40- давлат ихтисослашган мактаб-интернатининг она тили ва адабиёт ўқитувчиси Муҳайё Ғофурованинг 2-ўринга сазовор бўлгани ҳам таҳсинга сазовор.

Юқорида ютуқларимизнинг бир қисмини тилга олдик. Туманимизда вилоятга, қолаверса, бутун мамлакатга ибрат қилиб кўрсатишга арзигулик ютуқлар кўп. Эришилаётган ютуқларда мактабларимизда фаолият олиб бораётган маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосарларининг ҳам алоҳида ўрни бор. Юксак маънавиятли баркамол ёш авлодни тарбиялаш олдимиздаги устувор вазифаларимиздан бири бўлиб келаётгани боис, бугунги кунда янги авлод вакилларининг ҳаётга кириб келаётганлиги миллий тараққиётимизни таъминлаш ва мустақиллигимизни янада мустаҳкамлашда муҳим замин яратмоқда.

Неъматхон ЮЛДАШЕВА,

ХТМФМТ ва ТЭ бўлими мудирининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари,

Халқ таълими аълочиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди