Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№41 дан: 27.09.2012

ТАШКИЛОТЧИЛИК, ИЖОДКОРЛИК БОР ЖОЙДА...

Тўраобод маҳалласида жойлашган 3-умумтаълим мактаби туманнинг пеш-қадам илм масканларидан бири саналади.

Айни пайтда бу ерда таълим-тарбия олаётган 306 нафар ўқувчига ўз касбининг устаси саналган 31 нафар ўқитувчи сабоқ бермоқда. Иқтидорли ўқувчиларни кашф этиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги боис мактабда фан олимпиадалари, билимлар синови, шунингдек, санъат ва спорт йўналишларидаги турли кўрик-танловларда муваффақиятли натижаларни қўлга киритаётган иқтидор соҳиблари кўпчиликни ташкил қилади.

Устозларнинг қайд этишича, бу ўқувчилар орасида кўпроқ аниқ фанлар ва чет тилларини ўрганишга қизиқиш кучли экан. Билимлар синовининг туман ва вилоят босқичларида она тили ва адабиёти, ҳуқуқ, информатика, инглиз тили фанларидан натижалар юқори бўлди. Она тили ва адабиёти бўйича 8-синф ўқувчиси Афзалдин Рафиқов билимлар синовида, "Ёш ўлкашунослар" кўрик-танловида 9-синф ўқувчиси Р. Низомиддинова 1 - ўринни эгаллаб, вилоят босқичида фахрли ўринларни олдилар.

- Замонавий синфхоналар, спорт зал, кутубхона ва лаборатория хоналаридан иборат икки қаватли мактабимизда ўқитишнинг янги инновацион техноло-гиялар асосида олиб борилиши рейтинг кўрсаткичимизни оширди. Туман диагностик таҳлил натижаларига кўра, 2010-2011 ўқув йилида мактабимиз туманда 15 ўринни эгаллаган бўлсак, айни пайтда 8-ўринга кўтарилишга муваффақ бўлдик, - дейди мактаб директори, халқ таълими аълочиси Гулбаҳорхон Атажонова. - Янги ўқув йилини ўзгача шукуҳ билан бошладик. Ҳозирда янада юқори натижаларга эришиш учун астойдил ҳаракат қиляпмиз. Қилинаётган барча саъй-ҳаракатлар ўқитувчиларимизни ташаббускорлик, интилувчанлик ва ўз устида тинимсиз изланишга ундамоқда.

Ҳа, аҳиллик, ташкилотчилик, ижодкорлик ва фидойилик бор жойда муваффақиятлар кетма-кет келаверади.

Суратда: мактаб директори

Г. АТАЖОНОВА.

БАРЧАСИ БАРКАМОЛ АВЛОД УЧУН...

Мамлакатимизда ёш авлод камолоти йўлида амалга оширилаётган ишлар самарали натижалар бермоқда. Жойларда қад ростлаган замонавий таълим-тарбия муассасалари ўғил-қизларимизнинг юксак билимли, маънан етук ва соғлом вояга етишига хизмат қилаётир.

Тумандаги 4-мактабгача таълим муассасасида яратилган шарт-шароитни кўрган киши бунга яна бир бор ишонч ҳосил қилади. Бу ерда тарбияланаётган 120 нафар ўғил-қизнинг жисмонан ва маънан баркамол этиб тарбиялаш мақсадида тўгаракларда қизиқарли машғулотлар ўтказилиши йўлга қўйилган.

- Муассасамизда "Болажон" дастури асосида иш олиб борамиз. Рус ва инглиз тиллари ҳамда бадиий гимнастика тўгаракларимиз тарбияланувчиларимизнинг билимли ва соғлом бўлиши учун муҳим омил бўлмоқда, - дейди таълим муассасаси мудираси Ханифахон Шомирзаева.- Бугун болаларимиз ўз она тили билан бир қаторда рус ва инглиз тилларида бийрон сўзлашадилар. Тарбиячиларимиз машғулотларда болаларнинг эркин ва мустақил фикрлаш қобилиятини шакллантириш мақсадида илғор иш услубларини қўллашади. Ёрқиной Турдиохунова, Ҳаётхон Солиева, Лобархон Собирова, Малоҳатхон Бекмуродова каби тарбиячилар, Гулноза Ўринбоева, Гулбаҳор Деҳқонова сингари фаол ходимларимиз ҳар бир болага ўз фарзандидек муносабатда бўлишади. Болажонларимизнинг соғлиги учун тиббий ҳамширамиз Одинахон Рустамова масъул. Ошпаз Саноатхон Мадрахимова тайёрлаган мазали таомларидан болажонларимиз мамнун. Бир сўз билан айтганда, жажжи тарбияланалувчиларимиз шинам хоналарда ўқишлари, дам олишлари ва овқатланишлари учун барча шарт-шароитлар ҳозирланган. Бунда бизга тадбиркорлар Иброҳим ака Юсупов, Зиёдахон Ғозиева ҳамда Бахтиёржон Турғуновлар қурилиш-таъмирлаш ишларимизда ҳамиша кўмакдош.

Ҳа, боғча - келажак авлод тарбияси учун пойдевордир. Мана шундай муқаддас даргоҳнинг обод бўлиши учун астойдил меҳнат қилаётган боғча жамоасининг келгуси, ишларига муваффақиятлар тилаб қоламиз.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди