Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№41 дан: 27.09.2012

МУТАХАССИС МИНБАРИ

ГИГИЕНИК ҚОИДАЛАРГА РИОЯ ҚИЛАЙЛИК

Айни кунда вилоятимизда пахта йиғим-терими қизғин паллага кирган. Таъкидлаш жоизки, терим мавсумида пахтакорларнинг соғлиғини, ҳашарчилар яшаш шароитларининг санитария ҳолатини назорат қилиш учун малакали шифокор, ҳамшира ва ДСЭНМ мутахассислари бириктирилган.

Бундан ташқари, дала шийпонларда, ҳашарчилар ётадиган масканларда, ошхоналар, иссиқ овқатлар тайёрлаш учун зарур шарт-шароитлар яратилган.

Овқат тайёрловчилар махсус кийим-бош билан таъминланиб, тиббий кўрикдан ўтказилди. ДСЭНМ хизмати ходимлари томонидан ҳашарчилар ётоқхоналарининг санитария-гигиеник ҳолати доимий назорат қилинмоқда. Турар-жой ва овқатланиш жойлари, дала шийпонлари озода бўлса, киши руҳи енгил тортади, кайфияти кўтарилади. Бу эса ўз навбатидаги кишиларнинг меҳнат қобилиятини оширади.

Шу ўринда, теримчиларга зарур тавсия ва маслаҳатларни айтиб ўтиш мақсадга мувофиқдир. Теримда иштирок этаётган шахслар танаси, тирноқ ва сочининг тоза бўлишига алоҳида эътибор беришлари керак. Терим жараёнида уларнинг терисида майда жароҳатлар пайдо бўлиши, тирналиши, яраланиши мумкин. Булар кўринишдан "арзимаган нарсалар" бўлиб туюлса-да, аста секин яллиғланиб, йиринглашиши ва жиддий хасталикка айланиши мумкин.

Бундай кўнгилсизликларнинг олдини олиш учун терига турли юмшатувчи моддалар: қўл учун махсус кремлар, тиббий вазелин, глицерин суртиб туриш тавсия этилади. Агар терида майда жароҳатлар пайдо бўлса, тезда даволаш чораларини кўриш лозим, шуни унутмаслик керак-ки, кўринишдан кичик бўлган жароҳатлар микроб-лар учун кириш эшикларига айланиб қолади. Иш даврида терлаб туриб совуқ сув ичиш мутлақо ярамайди. Бу турли даражада шамоллаш-яллиғланиш касалликларига, сой ва ариқлардаги ёхуд қайнатилмаган сувни ичиш эса турли ичак касалликларининг келиб чиқишига олиб келади. Шу боис, шийпонларда, пайкалларда қайнатилган сув ва чойнинг узлуксиз бўлишини таъминлаш лозим.

Агар теримчилар ўзини нохуш сезишса, дарҳол шифокорларга мурожаат қилишлари зарур.

Ёдингизда бўлсин! Соғ-лом бўлиш ўзимизга боғлиқ. Фақат, лоқайд ва бепарво бўлмаслигимиз керак.

Баҳромжон ҚОРАЕВ,

вилоят давлат санитария-эпидемиология

назорати маркази бош шифокори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди