Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№41 дан: 27.09.2012

2012 ЙИЛ - МУСТАҲКАМ ОИЛА ЙИЛИ

СОҒЛОМ ОИЛА- МУСТАҲКАМ ОИЛАДИР

Ҳар қандай мамлакатнинг истиқболини оиланинг манфаатларидан айро тасаввур қилинмайди. Зеро, ҳар бир инсон учун оила бу - умрнинг бошланиши, барча эзгуликларнинг муқаддимасидир.

Қолаверса, ҳар бир инсон ўз бахти ва саодатини энг аввало, оиласи билан боғлайди. Яъни ўз уйи, оиласида бахт топган инсонгина ўзини оилада ва жамиятда тўлақонли бахтиёр ҳис этади. Шу боис ҳам мамлакатимизда инсон манфаатларини ҳимоя қилиш олий қадрият сифатида эътироф этилиб, инсоннинг бахт маскани бўлган оилани ривожлантириш соҳасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Оила масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йилдаги "2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида"ги қарор ижросини таъминлан мақсадида аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бормоқдамиз. Шунингдек, олийгоҳлар, лицей ва касб-ҳунар коллежларида фаолият юритаётган "Ёш оила қурувчилар" мактаби машғулотларида турли соҳа вакиллари билан ҳамкорликда ёшлар ўртасида тарғибот тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида спорт- соғломлаштириш тадбирларимиз ҳам анъанага айланиб улгурди. Оилалар ўртасида ўтказилаётган "Оиламиз билан спортчимиз", "Спорт- менинг ҳамроҳим", "Теннис маликалари" каби тадбирларимиз айни пайтда анча оммалашгани қувонарли.

Шу ўринда оила мустаҳкамлигида муҳим омиллардан - эр ва хотиннинг руҳан ва жисмонан соғ-ломлиги эканлигини таъкидламоқчиман. Қадимдан аждодларимиз ҳам бўлажак келин-куёвнинг насл-насабини суриштириб, маълум хулосага келишгач, тўй тараддудига тушишган. Бундан кўринадики, ота-боболаримиз оила масаласига ниҳоятда катта аҳамият қаратган. Соғлом оилани шакллантиришда никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг аҳамияти муҳимдир.

Маълумотларга кўра, 2012 йилнинг 6 ойи давомида вилоятимизда 15148 нафар ёшлар никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтган. Шундан, 140 нафарида турли касалликлар борлиги аниқланган. Улар белгиланган тартибда даволанишга йўлланма олдилар. Бутун мамлакатимизда бўлганидек, вилоятимизда ҳам соғлом оилани шакллантириш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш борасида тушунтириш-тарғибот ишлари, ижтимоий лойиҳалар ва тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Худди шундай социологик тадқиқотлардан бирини Пахтаобод туманидаги Бобур номли маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан ўтказдик. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 август-даги 365 сонли "Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳақидаги Низомни тасдиқлаш" тўғрисидаги Қарорнингдан аҳолининг хабардорлиги, унинг мазмун-моҳияти ҳақидаги сўровда иштирок этган 68 респондентларнинг 2 нафари мазкур Қонун ҳақида умуман хабари йўқлиги, 32 фоизи тўлиқ тушунчага эга эмаслигини билдиришган бўлса, тиббий кўрикдан ўтишда 8 фоиз иштирокчи муаммолар борлигини таъкидлашган.

Аёллар ва қизлар ўртасида энг кўп тарқалган хасталиклардан бири бу камқонлик бўлиб, аксарият аёлларимиз бунга унчалик эътибор қаратмайдилар. Вилоятимизнинг энг чекка ҳудудларидан бири бўлган Қўрғонтепа туманида яшовчи туғруқ ёшидаги аёлларнинг тиббий кўриги натижаларга кўра ушбу ҳудудда айнан шу касаллик кўпайганлиги кузатилди. Бунинг сабабларини аниқлаш мақсадида аҳоли ўртасида социологик тадқиқот ўтказилди. 102 нафар сўров қатнашчиларининг 56 фоизи тиббий саводхонлиги саёз эканлиги, камқонликнинг олдини олишда тўғри овқатланишга амал қилмаслиги, темир моддасига бой озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида етарли маълумотга эга эмаслиги аниқланди.

Ўтказилган тадқиқот натижалари, соғлом оилани барпо этиш, аҳоли саломатлиги мустаҳкамлаш, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш ишларини кучайтириш лозимлигини кўрсатади. Ўспирин йигит ва қиз бўлғуси ота-она сифатида соғлиғига эътибор бериши, ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтишлари, агар касаллик топилса зудлик билан соғломлаштириш ишларини олиб бориш лозим. Шундагина авлодларимизнинг баркамол, оилаларимизнинг мустаҳкам бўлиши таъминланади.

Дилдорахон САМАТОВА,

"Оила" илмий-амалий маркази вилоят бўлими директори


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди