Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№41 дан: 27.09.2012

"01" ОГОҲЛАНТИРАДИ!

ҲАММАСИ ПОЙДЕВОРДАН БОШЛАНАДИ

Избоскан туман ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси ходимлари томонидан туман ҳудудида ёнғинларнинг олдини олиш борасида кенг кўламли тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирги кунда содир бўлаётган ёнғинлар ва улар туфайли келиб чиқаётган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш барчага бирдек масъулият юклайди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ёнғин хавфсизлиги талаб ва меъёрларига амал қилиш, бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолатини таъминлаш, аввало, уларни лойиҳалаштириш ва қуриш ишларидан бошланади.

Барчамизга яхши маълумки, ҳозирги кунда вилоятимизда замонавий бинолар қад кўтармоқда, турли корхоналар, мактаб, лицей, коллежлар, банк ва тиббий масканлар қуриб битказилмоқда. Бу бинолар, албатта, замонавий техника воситалари билан жиҳозланиши, замон талабига жавоб берадиган даражада қурилиши лозим.

Иншоот қурилиш лойиҳасини тайёрлашда ёнғин хавфсизлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар ҳисобга олиниши ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш учун малакали ЁХБ ходимлари бириктирилиши лозим. Қурилиш жараёнида ёнғинга қарши чора-тадбирларни белгилашда асосан қуйидагиларга эътибор берилади.

Корхонанинг ёнғин хавфсизлиги жиҳатидан тоифаларга ажратилишини, ёнғиндан сақлаш оралиқ масофаларининг жойланишини, асосий шамол йўналишини, жой рельефини ҳисобга олиш, қўшни корхона ва аҳоли турар-жойларига нисбатан асосий ва ёрдамчи йўллар билан таъминланишини, ёнғин содир бўлганда ёнғин ўчирувчиларнинг ўз вақтида етиб келишини ҳисобга олиб, ёнғин ўчириш қисмининг жойлашишини, асосий иншоотлар ёнғинга қарши сув тармоғи бўйича сув, газ, электр қуввати билан таъминланиши лозим.

Ёнғинларнинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш қоидаларига тўла амал қилинган ҳолатда шубҳасиз, мустаҳкам, мукаммал бинолар қурилади. Бу эса ёнғин хавфини бартараф этиш йўлидаги дастлабки қадамдир.

Минг афсуски, айрим жойларда ёнғин хавфсизлигининг оддий қоидаларига ҳам амал қилинмаётганлик ҳолатлари учраб турибди. Туманимиз ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларида ўтказилган мониторинг ўрганишларида гувоҳи бўлганимиз шуки, баъзи жойларда ёнғин содир бўлганда фойдаланиш учун, ҳатто, челак ҳам йўқлиги жуда ачинарлидир.

Ҳурматли тадбиркорлар! Сизнинг ҳақ-ҳуқуқларингизни таъминлаш бўйича туман ИИБ ЁХБ томонидан тадбиркорлик субъектларининг ноқонуний ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилинишини таъминлаш ва сизларнинг муаммоларингизни ҳал этишга кўмаклашиш мақсадида туман ИИБ ЁХБда ҳар ойнинг жума кунида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилади ҳамда мунтазам равишда мурожаатларни қабул қилиш учун 312-23-95 рақамли "ишонч телефони" ташкил этилган.

Араббой ЖУМАБОЕВ,

Избоскан туман ИИБ ЁХБ

инспектори, кичик сержант.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди