Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№42 дан: 04.10.2012

ЯНГИ КИТОБ

ОҚ ЙЎЛ, БАРНО!

Барно Аҳмедова эндигина ўн тўққиз ёш остонасига қадам қўйди. У оилада ёлғиз қиз. Имконияти чекланган бўлса-да бу йил тиббиёт коллежини битирди. Барно болалигидан турли бадиий китобларни ўқиб, шеъриятга ошно бўлди. Шеърлар машқ қилди. Шеърларининг мавзуси ҳам турлича: Ватан, дўстлик, севги, рашк, ҳижрон, она ва ҳоказо.

Айниқса, унинг ижодида она мавзусида тўлқинланиб ёзади.

Ҳаваскор шоира Барнонинг бокира қалби орзуларга тўлиқ. У келажакда етук шоира бўлиш ниятида. У ана шу юксак орзулар иштиёқида ёниб, ижод қилмоқда. Яқинда Барнонинг "Орзуларга интилиб" номли илк китоби "Андижон нашриёт матбаа" МЧЖ босмахонасида чоп этилди.

Ёш ижодкорнинг келажаги порлоқ. Мен барча китобхонлар номидан унга сиҳат-саломатлик, метин ирода ва ижодий баркамоллик тилайман!

Нусрат АБДУСАЛОМ,

шоир.

ОНАМ

Ҳаётим гулшанин боғбони, онам,

Умрим карвонининг сарбони, онам,

Жисму жон, соғлигим посбони, онам,

Толеим осмонин чўлпони, онам.

Сиз борсиз, мен учун гўзалдир олам,

Ғамнок бўлсам, дейсиз: не бўлди, болам?

Сиз борсиз, кўзимдан қуйилмас жолам,

Бахтимга бор бўлинг, меҳрибон, онам.

Сиз хаста бўлманг ҳеч, бўлинг паноҳим,

Суянган чўнг тоғим, ҳам қиблагоҳим,

Болалик чоғимдан азиз ҳамроҳим,

Бахтимга бор бўлинг, меҳрибон, онам.

ЭСЛАБ ҚЎЙИНГ

Шўх нигоҳлар ерга ўйчан тикилганда,

Кўзингиздан биллур томчи тўкилганда,

Умидингиз либослари сўкилганда,

Биз ошиқнинг севгисини эслаб қўйинг.

Ичингизга солманг дардни, бу тақдир денг,

Тақдир бизни учраштирди, ишқ ҳақдир денг,

Насиб этса васлингиз ёр нақдир денг,

Биз ошиқнинг севгисини эслаб қўйинг.

Енгиб ўтдик бошга тушса ғам қанчалар,

Бизнинг юрак интиқликнинг куйин чалар,

Йўлингизда турса қатор ойимчалар,

Биз ошиқнинг севгисини эслаб қўйинг.

Барно АҲМЕДОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди