Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№42 дан: 04.10.2012

МУТАХАССИС МИНБАРИ

АСАБЛАРИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ

Асаблар таранглиги - хасталикнинг негизидир. Кундалик ташвишлар, зўриқишлар натижасида асаблар таранглашади. Шунинг учун асабларга дам бериш - бу жуда кўп хасталикларнинг олдини олади. Қолаверса, бу орқали мавжуд дардлар чекинади.

Айни кунда жуда кўп одамлар доимо асабий ҳолда юради. Энг ачинарлиси, бу улар учун одатий ҳолга айланиб қолмоқда. Улар фақат ухлаганларида асабларига бироз дам берадилар холос. Уйқу кутилганидек натижа бериши учун ухлаганимизда қуйидагиларга риоя қилишимиз зарур:

- овқатланганингиздан сўнг камида уч соат ўтказиб, кейин ухлашга ётинг. Кечки овқат енгилроқ бўлгани маъқул;

- уйқусизликда оёқ панжаларига, тиззаларга оқ қарағай мойи (пихтовое масло) суртинг;

- содали ванна қабул қилинг ( бир ош қошиқ ичимлик содасини 2 л. қайнаган сувга солинади. Муолажа 15 дақиқа давом этади);

- ўрнингиз жуда ҳам юмшоқ бўлмасин. Юмшоқ ўринда мускулларнинг ёзилиши қийин бўлади. Қўлларни эса ҳеч қачон бош остига қўйиб ухламанг. Бу қон айланиши жараёнига салбий таъсир қилади;

- ухлаганингизда кўзингизга чироқ нури тушмасин;

- чалқанча ётинг, чап томонни босиб ётиш тавсия этилмайди;

- ётганингизда агар овқат бутунлай ҳазм бўлганлигидан гумонингиз бўлса, овқат ўн икки бармоқли ичакка тезроқ ўтиши учун бироз ўнг ёнбош билан ётинг;

- ухлашдан олдин яхши воқеалар, умуман, чиройли нарсаларни ўйлашга ҳаракат қилинг.

Ота-боболаримиздан қолган удумларга амал қилиб, эзгу ниятлар билан, дуолар қилиб ётсангиз, руҳиятингиз енгил бўлиб, асаблар таранглиги ёзилиб, мириқиб ухлайсиз. Бу албатта, асабларингиз ва соғлигингизнинг мустаҳкам бўлишида муҳим аҳамият касб этади.

Гавҳарой НУРИТДИНОВА,

Минура БОЗОРОВА,

Мавлуда СОЛИЕВА.

Андижон давлат тиббиёт институти ўқитувчилари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди