Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№45 дан: 25.10.2012

АЁЛ - МАЪНАВИЯТ САРЧАШМАСИ

Дилафрўз Қурбонова - Андижон Индустриал-педагогика коллежи бошланғич хотин-қизлар кенгаши раиси. "Энг намунавий хотин-қизлар қўмитаси бошлан-ғич ташкилоти" кўрик танлови иштирокчиси.

Кучли, иродали, омадли, қолаверса, маънавиятли аёлларни кашф қилишда, уларни қўллаб-қувватлашда қонунларимизнинг ўрни катта. Шу боис ҳам оилада, ҳам жамиятда ўз ўрнини топа олган аёлгина миллатимиз учун комил, маърифатли фарзандларни тарбиялайди.

15 йилдан буён коллежда ҳуқуқшунослик фани ўқитувчиси бўлиб ишлайман. 2006 йилдан бери бошланғич хотин-қизлар кенгаши раисиман.

84 нафар аёллар, 845 нафар ўқувчи қизлар атрофимга бириккан. Шу қизларнинг 290 нафари "Ораста қизлар" тўгарагининг аъзоларидир. Тўгарак негизида зардўзлик, тўқувчилик, тикувчилик бўйича қизлар ҳунар ўрганадилар.

Қизларни эрта турмушга чиқишининг олдини олиш бўйича маҳалла фуқаролар йиғинлари, ФҲДЁ бўлими ҳамда акушер-гинекологлар иштирокида давра суҳбатлари ўтказамиз. Чунки, аксарият ота-оналар қизи 18 ёшга етар-етмай ваҳима босади - турмушга беришни ўйлайди. Аммо, бахт деганлари неча ёшда турмуш қуриш билан боғлиқ эмас-ку! Ана шу каби саволларга жавоб излаймиз.

Нотинч оилаларнинг фарзандларига руҳшунос билан биргаликда амалий кўмак бериб келмоқдамиз. Хотин-қизлар билан боғлиқ муаммоларнинг ечимини топишда коллеж директори Равшаной Жўрабоева, фаол ўқитувчилар - Тиллахон опа Мамасултонова, Нозимахон Валихонова, Дилоромхон Юнусова, Шаҳнозахон Холиқова, Донохон опа Қурбонова, Иродахон Қаюмова ҳамда Маъмурахон Маҳаматовалар ҳамиша менга кўмакдош.

2012 йил - "Мустаҳкам оила йили", деб аталди. Шунинг учун ҳам оила мустаҳкамлигини сақлашда, ёшларни тўғри ҳаётга йўналтиришда бизнинг зиммамизда катта масъулият туради. Бу ўринда энг муҳим жиҳат, ўсиб келаётган йигит-қизларимизни оила ҳаётига соғлом қилиб тарбиялаш, асосий мақсадимиз саналади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди