Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№45 дан: 25.10.2012

ОИЛАЛАР БИЛАН ИШЛАБ ЧАРЧАМАЙМИЗ

Нодирахорн РАҲИМОВА - Бўстон МФЙ маслаҳатчиси.

Жамиятимизда хотин-қизларнинг ўз ўрни, мав-қеи борлиги дунёнинг ҳеч қайси мамлакатида бўлмаган тутум, яъни маҳалланинг ролига ҳукуматимиз томонидан катта эътибор қаратиб келаётгани кишини руҳлантириб юборади.

Маҳалламизда 832 та хонадон, 3350 нафар аёллар бор. Зиммамизга оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига моддий ва маънавий ёрдам бериш каби бир қатор масъулиятли вазифалар юклатилган. Шунинг учун ҳудудимиздаги ҳар бир оиланинг яшаш тарзи, шарт-шароитларини обдон ўргандик. Ўн нафардан иборат хотин-қизлар комиссияси аъзолари, 14 та кўчабоши фаолларига суянган ҳолда иш юритамиз. "Эрта никоҳнинг олдини олиш", "Ўз жонига қасд қилишнинг оқибати", "Бир болага етти маҳалла ота-она" ҳамда туғиш оралиғини сақлаш мавзуларида учрашув, суҳбатлар ўтказиб турамиз.

Мана, ҳозиргача маҳалладан ўғри ҳам, диний оқимларга қўшилган яъни, адашган кимсалар ҳам чиқмаганлиги хотин-қизларимизнинг фаол ҳаракат олиб бораётганлигидандир.

Маҳалла бошланғич хотин-қизлар кенгаши раиси Шоҳидахон Абдуллаева шу йил "Энг намунавий хотин-қизлар қўмитаси бош-ланғич ташкилоти" кўрик-танловида вилоятда биринчи ўринни эгаллаб, республикада ҳам иштирок этди. Улар билан биргаликдаги олиб бораётган саъй-ҳаракатларимиз натижасида маҳалламиз ибратли масканлардан бирига айланди.

Ҳа, оила барқарорлиги, аёллар саломатлигини таъминлаш йўлида олиб борилаётган барча саъй-ҳаракатларимиз, энг муҳими, ҳуқуқий саводхонликни оширишдан кўзланган мақсад, ижтимоий ҳимоя кафолати, иш ўринлари ташкил этиш орқали оилаларга кўмак бериш - бугунги фаолиятимизнинг асосий мезонидир.

Ҳаммамизнинг асосий мақсадимиз эса Аёлни эъзозламоқ, Аёлни асрамоқдир.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди