Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№45 дан: 25.10.2012

АҲИЛЛИК БОР ЖОЙДА...

Жамоамизда чуқур билим ва тажрибага эга бўлган, ташаббускор ва янгиликка интилувчан, салоҳиятли педагоглар талайгина. Улар мактабни ўзларининг иккинчи уйи деб билишади. Дарсдан бўш вақтларида бир-бирларининг дарсларини кузатишади, фикр ва услуб алмашишни ташкил этишади. Улардаги аҳиллик, ҳамжиҳатлик, бир-бирини қўллаб-қувватлашни кўриб қувонаман. Айниқса, устоз-шогирд йўналишида амалга оширилаётган ишлар талайгина. Сабохон Кенжаева, Насибахон Усмонова, Муқаддасхон Умрқулова, Одилжон Имомов, Лочиной Набиева каби устозларнинг илмий-методик ишлари семинарлар, услубий йиғинларда оммалаштирилмоқда.

Менинг фикримча, ишнинг кўп жиҳати раҳбарларга боғлиқ. Бу жиҳатдан жамоамиз омадли. Директоримиз Дилором опа ишлаган одамни қадрлайдиган, кўпчиликка нафи тегадиган ғояларни илгари сурадиган инсон. Унинг ғояси билан Фарида Тошмирзаева географик майдон, биология ўқитувчилари Насибахон Солиева ва Одинахон Набиевалар бўш турган ерда гулзор ва тажриба участкаси барпо этишди. Бу ишда уларга ўқитувчи ва ўқувчилар эш бўлишди.

Ўқитувчиларнинг ҳалол меҳнатларини рўёбга чиқарадиган, унга энг аввал баҳо берадиганлар илмий бўлим мудирларидир. Улар ютуқ вав камчиликларимизни ўз вақтида айтишмаса, устоз меҳнатининг самараси кўринмайди. Ушбу вазифада фаолият олиб бораётган Одилжон Самадов ҳамда Раънохон Ҳолиқоваларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли жамоамизнинг ярмидан кўпини олий ва биринчи тоифали устозлар ташкил қилишини таъкидлаш жоиз. Уларнинг берган тўғри маслаҳатлари, услубий кўрсатмалари туфайли мактабимиз катта ютуқларга эришяпти. Бу икки устознинг талабчанлиги туфайли фан ва спорт тўгараклари машғулотлари янги мазмун касб эта бошлади.

Жамоамиз ҳар қандай умумхалқ ишидан четда турмайди, баҳоли қудрат кўмак беришга интилишади. Бу йилги пахта йиғим-теримида ҳам улар фаоллик кўрсатишмоқда. Дам олиш кунлари пахтакорларга мадад бўлишга чоғланган ҳамкасбларимиз туманимизнинг улкан пахта хирмонига муносиб ҳисса қўшдилар. Ҳамида Аҳмедова, Муяссар Исақова, Муборак Ҳасанова, Моҳигул Шокирова, Шоира Казакова каби ҳамкасбларимиз ўртача 80-100 килограммдан "оқ олтин" теришиб, кўпчиликка ўрнак бўлишди.

Доноларимиз: "Аҳиллик билан кўп нарсаларга эришиш мумкин", деган ҳикматни жуда кўп айтиб ўтганлар. Дарҳақиқат, мактабимизда эришилаётган ютуқларни жамоамиздаги барқарорлик, ижодий муҳит ва аҳилликдан деб биламан.

Моҳигул НАЗАРОВА, ўқитувчи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди