Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№46 дан: 01.11.2012

МАСЛАҲАТЧИЛАР ҲАЁТИДАН

МУКОФОТГА МУНОСИБ АЁЛ

Мустақиллигимизнинг 21 йиллиги арафасида бир қатор юртдошларимиз қатори Бўз туманидаги "Маъруфобод" МФЙ диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси - Олияхон опа Бозорбоева Президентимиз Фармонига кўра давлатимизнинг юксак мукофоти "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланди.

Бу хушхабар барчани бирдек қувонтирди. Чунки Олияхон опанинг қилган меҳнати эл-юрт эътиборида. Андижон педагогика институтини тамомлаган Олияхон опа дастлаб ишни тумандаги 13-мактабгача таълим муассасасида тарбиячилик қилишдан бошлади. У ўзининг изланувчанлиги, ишига бўлган масъулияти билан жамоада ҳурмат қозонди. Боғча мудираси этиб тайинланди. Кўп ўтмай муассаса тумандаги энг катта ва намунали болалар боғчасига айланди.

Олияхон опа шу даргоҳнинг ўзида 30 йил меҳнат қилди. Нафақага чиққач эса маҳалладошлари опани ўзларига маслаҳатчи этиб тайинлашди. Энди опа тарбия борасида тўплаган тажрибаларини катталар орасида янада мустаҳкамлашга интилди.

2774 нафар аҳолиси бор маҳалла муҳитини обдон ўрганди. 682 та хонадоннинг яқин кишисига айланди. 1441 нафар хотин-қизнинг бирига опа, бирига сингил бўлиб, кўнгилларига кириб борди. Улар бемалол дарду хасратини айтиб, опанинг маслаҳатини оладиган бўлишди.

Тўй-тўркин, маърака маросимлар ҳам анча ихчамлаштирилди. Бу ишда Олияхон опага дастурхончилар - Чиннихон Эсонова, Мақсудахон Абдураҳимова, Шарофатхон Абдуллаева, отинойи Энахон Йўлдошева ҳамда маҳалла фаоллари Қундузхон Рустамова, Иноятхон Мирзаевалар елкадош, ҳамқадам бўлишди.

Кам таъминланган, якка-ёлғиз ва эҳтиёжманд фуқаролар истиқомат қиладиган оилалар эса алоҳида назоратга олинди. "Гулнигор зийнати" фермер хўжалиги раҳбари Исмоилжон Ўрмонов, "Солижон Отахонов" фермер хўжалиги раҳбари Иқбол Отахонов сингари ҳимматли инсонлар нафақат Ҳайит байрамларда, балки, кунда-кунора улар ҳолидан хабар олиб, моддий ёрдам кўрсатиб турадилар. Маҳалла ҳудудидаги ғишт заводи раҳбари Исроилжон Мирзакомилов ҳам кўплаб хайрли ишларга бош-қош.

- Опа шу ёшида ҳам шижоатли, тиниб-тинчимас, ғайратли аёл, - дейди МФЙ раиси Алижон Мамажонов. - Опа аҳоли билан тез тил топишиб кетгани боис, муаммоли, низоли ҳолатлар маҳалламизда учрамайди. Турли оқимларга мансуб оилалар, жанжалкаш хонадонлар, жиноят кўчасига кирган ўспиринлар деярли йўқ ҳисоби. Бунга албатта, Олияхон опанинг аҳоли орасида бандлик масаласига эътибор қаратганлиги, тадбирли аёл эканлигида, деб биламан. Опанинг "Меҳнат шуҳрати" орденига муносиб топилгани эса меҳнатига берилган юксак баҳо бўлди.

Бундай эътирофларни кўплаб эшитиш мумкин. Чунки маҳалланинг катта-ю кичиги Олияхон опанинг яхшиликларини, ёрдамларини кўп кўрган.

Олияхон опа нафақат давлат ва жамоат ишларида фаол, балки, жамиятнинг бир бўғини бўлган катта бир оиланинг бекаси-уч нафар фарзанди, саккиз нафар набиранинг бувижониси ҳамдир.

- Аёл киши уйидан хотиржам бўлсагина, кўчага чиқади, жамиятга бирон-бир фойдаси тегади, - дейди Олияхон опа. - Турмуш ўртоғим (раҳматли) Абдуҳалил ака мени тушуниб, ишлашим учун имкон берганлари учун ҳам меҳнат қилиб кам бўлмадим. Давлатимиз томонидан берилган "Меҳнат шуҳрати" ордени-бу менинг 40 йиллик камтарона меҳнат фаолиятимга берилган юксак баҳо, деб биламан. Бу ишонч менга янада куч-қувват бахш этди.

Юзи-ю, кўзида шукроналик барқ урган, элим-юртим, деб ёниб яшаётган Олияхон опа Бозорбоева меҳнатдан қадр топди. Бу эса опани янада иштиёқ билан ишлашга ундаши шубҳасиз.

Илҳомжон ТОЖИБОЕВ.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди