Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№46 дан: 01.11.2012

ҲАЛОЛ САВДО - БАРАКА КАЛИТИ

Аллоҳга шукрлар айтамизки, халқимиз нима ҳалолу нима ҳаром эканлигини яхши билади ва бугунги кунда юртдошларимиз "Ҳалолингдан бергин, Аллоҳим, ҳаромдан Ўзинг сақлагин", дея яхши ният қиладилар. Аммо шоли курмаксиз бўлмаганидек, баъзи бир кимсалар олди-сотди, савдо-тижорат ишларида ҳалол-ҳаромга эътибор бермаслиги жуда ҳам ачинарлидир.

Дарҳақиқат, ҳаёт тақозоси ила инсонларнинг доимо бир-бирлари билан турли хил молиявий муомала қилишга эҳтиёж бўлади. Лекин бу олди-сотдида мақсадни ҳалол йўллар билан ошириш, ҳаром йўллардан четланиш ва ўзгаларнинг ҳақ-ҳуқуқларига тажовуз қилмаслик лозим. Ислом дини савдо-сотиқда ҳалол бўлишга буюради. Ушбу мавзуда жуда кўп оят ва ҳадислар баён қилинган. Сарвари коинот Муҳаммад Мустафо (с.а.в.) марҳамат қиладиларки: "Кимки қирқ кун ҳалол юриб, ҳалолдан озиқланса, Аллоҳ унинг қалбини мунаввар қилади ва дилидан ҳикмат чашмалари тилига чиқа бошлайди, яъни гапирган ҳар бир гапи ҳикматли бўлиб қолади".

Бир куни саҳобалардан Саъд ибн Аби Ваққос Расули Акрам (с.а.в.)дан ўзларининг ҳақларига Тангри таолодан дуо сўраб беришларини сўраб: "Менинг дуоим ижобат бўлсин учун дуо қилинг, эй, Аллоҳнинг Расули", дедилар. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) у кишига айтдиларки: "Луқманг, яъни ейдиган овқатинг ҳалолдан бўлсин, шунда дуоинг шаксиз ижобат бўлади", дедилар.

Шариатимизда вазн ва ўлчов билан бўладиган савдода хиёнат этмаслик ва олувчи ҳам ўлчовдан кўпроқ олишни талаб қилмаслиги лозим. Аллоҳ Ўзининг каломида: "Савдо-сотиқда ўлчов ва тарозидан уриб қолувчи кимсалар ҳолига вой. Улар одамлардан бирор нарсани ўлчаб олган вақтларида тўла қилиб оладиган, уларга ўлчаб ёки тортиб берган вақтларида эса уриб қоладиган кимсалардир. Улар ўлгандан кейин қайта тирилувчи эканларини ўйламайдиларми? Улуғ кунда (Қиёматда) одамлар бутун оламлар Парвардигори ҳузурида ҳисоб-китоб бериш учун тик турадиган кунда", деб марҳамат қилган ("Мутаффифун" сураси, 1-6 оятлар).

Юқоридаги ояти карималарда савдо-сотиқда бошқалар ҳақидан уриб қолиш, бировнинг ҳақига хиёнат қилиш катта гуноҳ эканлиги баён қилинган.

Бир куни Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) намозгоҳга чиқдилар. У зот савдо қилаётган одамларни кўриб: "Эй, тожирлар жамоаси!", дедилар.

Улар бошларини кўтариб, чақириққа жавобан у зотга қарашди. Шунда у зот: "Албатта, тожирлар, яъни савдогар ва тижоратчилар Қиёмат куни фожирлар сифатида қайта тирилурлар. Магар Аллоҳдан қўрққан, яхшилик ва ростгўйлик қилганлар бундан мустасно", дедилар.

Бошқа бир Ҳадиси шарифда: "Кимки ҳалол меҳнат қилиб чарчаб тунаса, гуноҳлари кечирилган ҳолда тонг оттиради, Аллоҳ таоло ундан рози бўлади", деб айтилган. Демак, ҳақиқий мусулмони-комил бўлишни истаган банда ҳалолга рағбат қилиш баробарида ҳаромдан ҳазар ҳам қилмоғи зарур.

Яна бир Ҳадиси шарифда: "Кимки молу-дунёсини қаердан ва қай йўл билан топаётгани тўғрисида фикр қилмас экан, Аллоҳ таоло ҳам уни қай йўл билан дўзахга кириб қолганига эътибор қилмайди", дея баён қилинган. Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) сизу биз умматларига молиявий муомалалар, савдо-сотиқнинг қонун-қоидасини батафсил тушунтириб, уларни қандай амалга оширишни ўргатиб берганлар. Жумладан, бир Ҳадиси шарифда: "Олувчи ва сотувчи бир-бири билан савдони келишиб олгунча ихтиёрлари ўзларидадир. Агар улар бир-бирларига рост гапириб, молининг айбини яширмасалар, бундай савдода уларга барака бўлади. Агар молнинг айбини яширсалар ва бир-бирларини алдасалар, савдоларида барака бўлмайди", деб айтилган. Баъзи бир савдогарлар ўз молини ўтказиш учун ёлғон гапирадилар, ҳатто қасам ҳам ичадилар. Ҳадисда: "Савдода кўп қасам ичишдан эҳтиёт бў-линглар. Чунки у бошида кўпайтиради, сўнгра баракасини ўчиради" дейилган.

Хуллас, баъзи харидорлар унинг сўзига ишониб, молини сотиб олишади. Ҳалиги савдогар савдоларим юришди, деб хурсанд бўлади. Аслида эса, ёлғон гапиргани, ёлғон қасам ичгани учун молининг баракаси ўчади. Шу боис, миқдор кўпайганга ўхшагани билан баракаси бўлмайди, фойдаси камаяди. Ҳатто бошқа бир томондан бало ва офатлар ҳам етади. Шунинг учун савдогар ростгўй бўлиши керак, қасам ичиб молини ўтказишга уринмаслиги лозим. Ростгўйлик билан, бировни алдамасдан қилинган савдода барака бисёр бўлади.

Бу борада Ҳадиси шарифда: "Ростгўй одам омонатли тижоратчи набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан биргадир", дейилган.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, биз - мусулмонлар ҳар кунги ҳаётимизда ҳалолликка чуқурроқ эътибор берайлик. Яъни, ҳалол деб фақат тоза нарсаларга айтилмайди, балки унда молини қай йўл билан топилиши муҳим ўрин тутади. Ҳаром эса фақат сирти ифлос нарсалар учун эмас, балки ўша молнинг қай йўл билан топилганлиги билан белгиланади.

Аллоҳ таоло барчаларимизнинг топганларимизга барака берсин. Ҳалолга рағбат, ҳаромдан ҳазар қилувчи бандалари қаторида бўлишлигимизни муяссар қилсин.

Шаробиддин МУСАБОЕВ,

Андижон шаҳридаги "Абу-Хурайра" жомеъ масжиди имоми.

Абдураҳмон ПАРПИЕВ,

Андижон шаҳридаги

"Чинор" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди