Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№49 дан: 22.11.2012

ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ АСОСИЙ ВАЗИФАМИЗ

Дилдорахон САМАТОВА, "Оила" илмий-амалий маркази вилоят бўлими директори.

Оила мустаҳкамлиги юрт тинчлиги ва ободлигини таъминлайди. Шу маънода "Оила" илмий амалий маркази вилоят бўлимининг фаолияти ҳам асосан, Ватан ичра кичик Ватан саналмиш оилалар тинчлигини, фаровонлигини таъминлаш, унинг ижтимоий, маънавий ҳолатини, бир сўз билан айтганда, оилаларни ҳар жиҳатдан ўрганиш ва қўллаб-қуватлашга қаратилган. Марказимиз ўз олдига қўйилган ана шу вазифани бажариш учун зарур барча ишларни олиб бормоқда. . Яъни, турли хил тадбирлар, суҳбатлар, кўрик-танловлар, сўров ва тадқиқотлар, умуман, кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари орқали оилалар ичига тобора чуқурроқ кириб бормоқда.

Муҳтарам юртбошимиз раҳнамолигида истиқлол йилларида мамлакатимизда оиланинг ўрни ва роли, оилага кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик кескин ортди. Оила мустаҳкамлигини таъминлаш, унинг иқтисодий, ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, оилада униб-ўсаётган фарзандларимизни пухта билим олиши, ҳунар ўрганиши, ёш авлоднинг соғлом ва баркамол вояга етишлари учун зарур барча шарт-шароитлар яратиб берилаётганлиги ҳар қанча эътирофга лойиқдир.

Айниқса, "Мустаҳкам оила йили" давлат дастури доирасида олиб борилаётган ишлар кўлами жуда катта. Марказимиз ҳам ана шу дастур ижросини таъминлаш борасида муайян ишларни олиб бормоқда.

Халқимизнинг қадим анъаналари, миллий урф-одат ва қадриятларини асраб-авайлаш, уларни умумбашарий қадриятлар билан уйғунлаштириш, оила ва никоҳнинг муқаддаслигини ёшлар онгига сингдириш орқали оилаларни мустаҳкамлаш, оила аъзоларининг ҳуқуқий, тиббий саводхонлиги ва маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оила билан боғлиқ муаммоларни илмий асосда ўрганиш ва бу борада уларга амалий ёрдам беришни мувофиқлаштириб бормоқда. Маҳаллаларда, таълим муассасаларида ўтказилган тадбир ҳамда давра суҳбатлари, олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари бунинг ёрқин мисолидир.

Марказимиз вилоят хотин-қизлар қўмитаси, вилоят прокуратураси, ИИБ, адлия бошқармаси, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги, "Камолот" ЁИҲ вилоят бўлими билан ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги "Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш бўйича доимий равишда иш олиб бормоқда. Жумладан, хотин-қизлар ва ёшлар ўртасидаги жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш, оилавий ажримлар, хотин-қизлар ўртасидаги нохуш ҳолатларнинг олдини олиш, маҳаллалардаги нотинч оилалар ҳамда диний экстремизмга мойиллиги бор хотин-қизларни назоратга олиш, оила-никоҳ муносабатларини тартиб-га солиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, эрта ва қарин-дошлар ўртасидаги никоҳларга йўл қўймаслик бўйича вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида йиғилишлар ўтказиб келмоқда.

Шунингдек, вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, оиланинг жамиятдаги нуфузини ошириш, аёлларимизнинг фарзанд тарбиясидаги роли ва масъуллигини, хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, оилавий бизнесни йўлга қўйиш мавзуларида ўтказилган тадбирларимиз фойдали бўлмоқда. Вилоятдаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида ташкил этилган "Ота-оналар университетлари"да қизлар ўртасида репродуктив саломатлик, хотин-қизлар ўртасида камқонлик ва бошқа хасталикларнинг олдини олиш мақсадида илмий семинарлар, оилавий ажримлар, оталикни белгилаш ҳолатлари, ёлғиз оналар ва бошқа салбий ҳолатларга чек қўйиш учун социологик тадқиқотлар ўтказиб келинмоқда.

Марказимиз қошида "Ҳуқуқий маслаҳатхона" ҳамда "Нажот" хотин-қизлар ва болаларни ижтимоий-ҳуқуқий ва руҳий реаблитация қилиш маркази ташкил этилиб, фуқаролар қабул қилинмоқда ва зарур бўлган кишиларга амалий ёрдам, тавсия ва маслаҳатлар берилмоқда.

Жорий йилда жойларда "Ватанни мардлар қўриқлайди", "Оила - жамиятимизнинг муҳим бўғини" сингари давра суҳбатлари, эрта туғруқ ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича ва "Оилам - келажагим менинг" мавзуидаги илмий-услубий семинарлар ўтказилганлиги, таълим муассасаларида "Ёш оила қурувчилар" мактаби ташкил этилиб, мунтазам машғулотлар олиб борилаётганли самарали натижалар бермоқда.

Мухтасар қилиб айтганда оила барқарорлигини таъминлаш борасидаги ишлар кўлами ва самарадорлигини ошириш, мазкур йўналишдаги ишларни кучайтиришга, хусусан, хотин-қизлар қўмиталари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди