Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№49 дан: 22.11.2012

ХОТИН-ҚИЗЛАР САЛОМАТЛИГИНИ САҚЛАШ УСТИВОР ВАЗИФА

Мустақиллик йилларида юртимизда хотин-қизлар, айниқса, она ва бола саломатлигини сақлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Президентимиз ва ҳукуматимизнинг бир қатор фармон ва қарорларида бу ўз аксини топмоқда. Айни кунда мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишда ана шу ҳужжатлар муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Жумладан, вилоятимизда оналар ва болалар соғлигини сақлаш, аёллар репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолининг тиббий маданияти ва саводхонлигини юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Айни кунда вилоятимизда энг замонавий асбоб-ускуналар, жиҳозлар билан таъминланган тиббий муассасаларда хотин-қизлар соғлигини яхшилаш, малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун зарур барча шарт-шароитлар яратилган. Айниқса, қишлоқ жойларда тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш учун 341 та қишлоқ врачлик пунктлари фаолият олиб бораётганлигини алоҳида эътироф этиш лозим.

Касалликни даволашдан кўра олдини олган маъқул. Шу маънода тарғибот-ташвиқот ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада вилоят хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорлик ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Жумладан, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий кўрикнинг аҳамияти, она ва бола соғлиғини муҳофаза қилиш, никоҳланувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, эрта никоҳларнинг олдини олиш бўйича қилинаётган ишлар кўлами йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Шунингдек, "Мустаҳкам оила йили" давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган ишлар ҳам намунали йўлга қўйилган.

Жорий йилда хотин-қизлар, болалар, айниқса, туғиш ёшидаги аёлларни тиббий кўрикдан ўтказиш режалаштирилган бўлиб, йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида уларнинг деярли барчаси малакали тиббий кўрикдан ўтказилди. Турли хасталиклар аниқланган хотин-қизларимиз даволашга жалб этилди.

Бир сўз билан айтганда, аёллар саломатлигини сақлаш фаолиятимизнинг устивор йўналишларидан бири саналади. Бу борада зарур барча ишлар изчил олиб борилади.

Миркомил АТАҲОЖИЕВ,

вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди