Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№49 дан: 22.11.2012

ОНА-БОЛА МУҲОФАЗАСИ - ЭЪТИБОРИМИЗДА

Дилфузахон

РИВОЖИДДИНОВА - Олтинкўл тумани тиббиёт бирлашмаси бошланғич

хотин-қизлар қўмитаси раиси.

Кейинги йилларда мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ислоҳ қилиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, Президентимиз ва ҳукумат фармон ва қарорлари, шунингдек, бир қатор давлат дастурларининг қабул қилиниши соҳа ривожини таъминлашга, тиббий хизмат сифати ва савиясини юксалтиришга хизмат қилмоқда. Бу борада энг аввало, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тизимдаги ишларни самарали ташкил этиш борасида Олтинкўл тумани тиббиёт бирлашмаси, хусусан бирлашма бошланғич хотин-қизлар ташкилоти томонидан ҳам муайян ишлар бажарилмоқда.

Бошланғич ташкилотимизга 1194 нафар аёллар бириккан. Уларнинг орасида фаол тиббиёт ходималаримиз борки, улар ёрдамида аҳоли ўртасида соғ-лом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий маданиятини юксалтириш борасида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг соғликларини сақлаш мавзуларида кўплаб суҳбат ва учрашувлар, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

"Мустаҳкам оила" йили муносабати билан хотин-қизлар ва болалар соғлигини сақлаш ишлари бўйича ҳафтанинг ҳар чоршанба куни тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасалари ўртасида йиғилишлар ўтказилади. Белгиланган вазифалар асосида суҳбатлар уюштириб борилади.

Барча даволаш-профилактика муассасаларида фуқароларни, айниқса,туғиш ёшидаги аёлларни тиббий кўрикдан ўтказиш режали ташкил этилмоқда. Ҳозирга қадар 654 нафар аёллар малакакали тиббий кўрикдан ўтказилди.Текширувдан сўнг экстрагенитал хасталиклар аниқланган 86 нафар аёллар даволашга жалб этилди. Бунда камтаъминланган, ижтимоий муҳофазага муҳтож беморларга имтиёзли шароитлар яратиб берилди.

Туманда Бутунжаҳон саломатлик куни, Халқаро болалар куни муносабати билан тиббий кўриклар ташкил этилиб, унда туман аҳолисининг аксарият қисми, шунингдек, 2047 нафар болалар тиббий кўрикдан ўтказилди. Ушбу кўриклар натижасида 345 нафар бола диспансер назоратига олинди. 127 нафар ногирон болалар холидан хабар олиниб, уларга зарур дори-дармонлар тарқатилди.

Барча даволаш профилактика муассасаларимизда ишлаётган аёлларнинг вақти-вақти билан сиҳатгоҳларда дам олишлари учун бепул йўлланмалар олиб берилмоқда.

Турли байрамлар муносабати билан бирлашмамизда меҳнат қилаётган опа-сингилларимиз, фахрийларимиз доимий равишда рағбатлантириб борилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, фаолиятимиз халқимиз, айниқса, оналарга ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишга, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга, фуқароларимизнинг тиббий билим ва маданиятини юксалтиришга, соғ-лом авлодни камолга етказишга қаратилмоқда.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди