Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№49 дан: 22.11.2012

ЕТАКЧИ БЎЛИШ МАСЪУЛИЯТИ

Шоҳидахон АБДУЛЛАЕВА - Андижон шаҳар, "Бўстон" МФЙ бошланғич хотин-қизлар кенгаши раиси, "Энг намунали хотин-қизлар қўмитаси бошлан-ғич ташкилоти" кўрик-танлови ғолибаси.

Аёлнинг жамиятдаги фаоллиги, унинг шаъни, обрў-эътибори, мавқеи, аввало, оиланинг мустаҳкамлиги, оқил ва билимдон фарзандларни тарбиялаб, камолга етказишдек улкан масъулиятни адо этиши билан белгиланади.

Бизнинг "Бўстон" маҳалламизда 3350 нафар аёллар бор. Ҳар бир аёл ўз хонадоннинг фариштаси. Улар билан ишлаш, қувончига шерик бўлиш, муаммоларига ечим топишдек масъулиятли иш бизни бефарқ қолдирмайди.

Тўрт йиллик фаолиятим давомида янада чуқурроқ англадимки, хотин-қизлар билан сидқидилдан ишлаш, ишга меҳр билан ёндошиш ижобий натижаларга эришишнинг энг биринчи шарти экан. Бусиз бош-ланғич хотин-қизлар ташкилотининг бор-йўқлиги, қилинаётган ишлари умуман, сезилмайди. Бугун жуда кўп маҳалла ва жамоаларда дунёқараши кенг, одамлар орасида юриб, хотин-қизларнинг орзу-истаклари, талаб ва эҳтиёжлари билан қизиқадиган жонсарак, фаол аёллар ишлаётганига танловда қатнашиб, яна бир бор амин бўлдим.

Маҳалламиз аёлларининг яшаш шароити, нима билан машғуллигини билишга, уларнинг феъл-атворига қараб муомала қилишга ҳаракат қиламан. Турли соҳалар ходимлари билан ҳамкорликда улар ўртасида ахлоқий тарбия масалалари, оила мустаҳкамлигини таъминлаш, тиббий ва ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича мулоқотлар, тадбирлар ўтказиб борилади.

Эрта никоҳнинг олдини олиш, қариндошлар ўртасидаги никоҳга йўл қўймаслик, тўй ва бошқа маросимларни ихчам ва камчиқим ўтказиш борасида тарғибот ишларини кучайтирдик. Бу ишга маҳалла фаоллари Муборакхон опа Абдураҳмонова, Маҳбубахон опа Насриддинова, Насибахон опа Бойхонова, Раъно опа Асронова, Муножотхон опа Тўхтаевалар ҳамиша елкадош.

Қизларни таълимнинг кейинги босқичига жалб этиш бўйича суҳбатлар ўтказамиз-ки, бу ўз самарасини бермоқда.

Ҳа, ҳаёт - ҳаракат қилмоқ дегани. Одамларни ортидан эргаштира билиш, етакчи бўлиш осон эмаслиги бугун фаолиятимиздан маълум. Давр янада фаолроқ бўлишимизни тақозо этмоқда. Шундай экан, етакчи бўлиш масъулиятини ҳис этган ҳолда иш олиб борамиз.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди