Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№49 дан: 22.11.2012

СПОРТ - САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

Наргиза ХУШВАҚОВА,

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси матбуот котиби.

Мустақиллик йилларида юртимизда спортга, айниқса, хотин-қизлар спортига катта эътибор қаратилмоқда. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки спорт энг аввало, саломатлик гарови.

Спорт билан шуғулланган киши ҳамиша соғлом бўлади. Шу маънода миллатимиз давомчиларини дунёга келтирадиган муҳтарама опа-сингилларимиз соғ-лигини яхшилаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида вилоят, туман-шаҳар хотин-қизлар қўмиталари томонидан хотин-қизларни оммавий тарзда спортга жалб этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ушбу масала хотин-қизлар қўмитаси фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда

Вилоятимизда хотин-қизларнинг, уй бекаларининг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Янги-янги спорт майдонлари барпо этилмоқда. Туман, шаҳар, вилоят миқиёсида турли турнир ва мусобақалар ташкил этилаётганлиги қизлар ва аёлларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли намоён этишлари учун имкон яратмоқда.

Айни кунда вилоятимизда хотин-қизлар учун кўплаб спорт секциялари ташкил этилган. Уларда 15 мингдан зиёд опа-сингилларимиз спортнинг 32 тури билан мунтазам шуғулланмоқдалар.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятда хотин-қизлар иштирокида 100 дан зиёд оммавий спорт тадбирлари, турли мусобақа ва турнирлар ўтказилди. Уларда 20 минг нафардан зиёд опа-сингилларимиз иштирок этди.

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган аёллар спорт фестивали, "Энг спортчи оила" танлови, Раъно Шерматова хотирасига бағишланган теннис, Улуғнорда бўлиб ўтаётган ёш гимнас-тикачилар ва бошқа шу каби кўплаб турнирлар, спорт мусобақалари шулар жумласидандир.

Бу борада олиб борилаётган кенг кўламли ишлар самараси ўлароқ, бугунги кунга келиб вилоятимизда 100 минг нафардан зиёд хотин-қизлар, жумладан, уй бекалари спортнинг оммавий турларига жалб этилган. Кейинги икки йил ичида биргина бадиий гимнастика билан шуғулланувчи қизлар сафи 2500 нафардан ортиб кетди.

Амалга оширилган ишлар натижасида вилоятимиз хотин-қизлари томонидан спорт оҳасида эришилаётган ютуқлар ҳам салмоқли бўлмоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида андижонлик хотин-қизлар республика ва халқаро миқиёсдаги турли мусобақаларда муваффақиятли иштирок этдилар. Улар томонидан 63 та олтин, 81 та кумуш, 94 та бронза, жами 238 та медаль қўлга киритилганлиги шубҳасиз, хотин-қизлар спортига берилаётган эътиборнинг ёрқин намунасидир.

Бир сўз билан айтганда, хотин-қизлар спортининг ривожланиб бораётганлиги энг аввало, юқорида таъкидланганимиздек, уларнинг соғлом бўлишларини таъминламоқда.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди