Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№49 дан: 22.11.2012

"ОРЗУИМ ОЛИМПИАДА ЧЕМПИОНИ БЎЛИШ"

- ДЕЙДИ САМБО БЎЙИЧА ОСИЁ ЧЕМПИОНИ МАЛИКАБОНУ МИРЗАЕВА.

Юртимизда спортга, айниқса, хотин-қизлар спортига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик туфайли ҳатто, чекка-чекка қишлоқларда ҳам ёш қизларнинг спорт билан шуғулланишлари, ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли намоён этишлари учун барча шароитлар яратилган.

Шу боис ҳам юртимиз ёшлари орасида чемпионлар, турли халқаро мусобақалар ғолибларининг сафи йилдан-йилга ортиб бормоқда. Маликабону Мирзаева ҳам ана шундай ёшлардан биридир.

Маликабону Мирзаева 1993 йилда Жалақудуқ туманида таваллуд топган. Оиладаги олти фарзанднинг тўртинчиси. У болалигиданоқ опаси Роҳатойга эргашиб, туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабидаги самбо тўгараги машғулотларига қатнаб юрди. Унинг интилувчан, тириш-қоқлигини кўрган мураббий 10 ёшлик қизалоқни ҳам машғулотларга қўяди. Шу тариқа Маликабону самбо билан мунтазам шуғуллана бошлаган.

Биринчи мураббийи Жамолиддин Жияновдан самбонинг сир-асрорларини пухта ўрганди. Туман, вилоят, республика миқиёсидаги турли мусобақаларда иштирок этиб, юқори натижаларга эришди.

Тумандаги 1-умумтаълим мактабини тамомлаб, Андижон олимпия заҳиралари спорт коллежига ўқишга киргач, унинг спорт соҳасидаги натижалари янада юксалди. Мунтазам маш-ғулотларда қатнашди, ўз устида тинимсиз ишлади. Устозлари Баҳромжон Расулов, Дониёр Ёқубов, Жамолиддин Жияновдан самбонинг ўзига хос нозик жиҳатларини, техникасини пухта ўрганди. Қолаверса, самбо бўйича бир неча бор Осиё ва жаҳон чемпиони бўлган Дилноза ва Дилором Қамбарова, Дилдора Убайдуллаева сингари самбочи қизлар ёрдамида маҳоратини янада оширди.

Меҳнатсеварлиги, тиришқоқлиги, ўзига бўлган ишончнинг кучлилиги туфайли Маликабону юксак чўққиларни забт этиб, оддий бир қишлоқ қизи нималарга қодир эканлигини амалда кўрсата олди. 2009-2010 йилларда 52 кг. вазнда Ўзбекистон чемпиони, 2010 йилдаги Осиё чемпионатида 3-ўринни, 2011 йилда эса 1-ўринни эгаллаб, Осиё чемпиони деган юксак шарафга сазовор бўлди. Айниқса, ўтган йил Маликабону учун жуда муваффақиятли бўлди. Ригада бўлиб ўтган самбо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида фахрли иккинчи ўринни эгаллади.

Бундан ташқари, Маликабону дунёнинг 18 давлатидан энг кучли самбочи қизлар иштирок этган "Осиё, жаҳон юлдузлари" турнирининг ўз вазн тоифаси бўйича мутлоқ ғолибаси бўлган.

Ёш спортчи қизимиз яқинда Болгария пойтахти Софияда ўтказилган ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгаллаб, Ўзбекистоннинг, ўзбек аёлларининг халқаро майдондаги нуфузини янада оширганлиги барча юртдошларимизни беҳад қувонтирди.

Ҳа, Маликабону юртимизнинг келажаги порлоқ, фаол ёшларидан бири. У бўш вақтларида уй юмушларида онасига кўмаклашади, тикувчилик билан шуғулланади, расм чизади.

Истиқлол фарзанди бўлган Маликабонунинг орзулари улкан. У келажакда Олимпиада чемпиони бўлмоқчи. Халқимизда "Яхши ният - ярим мол" деган ҳикмат бор. Ишончимиз комил, эндигина ўн тўқкиз ёшни қаршилаётган камтар, интилувчан чемпион қизнинг эзгу ниятлари албатта, ижобат бўлади. Чунки унда шижоат, фидоийлик, эртанги кунга умид, Ватанга муҳаббат, халқаро майдонларда юртимиз шуҳратини янада оширишга бўлган кучли иштиёқ бор.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди