Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№49 дан: 22.11.2012

ДАВР БИЛАН ҲАМҚАДАММИЗ

Шоҳидахон ЮСУПОВА -

"Олима" уюшмаси вилоят бўлими раиси,

Андижон давлат университети ўқитувчиси, профессор.

Жамиятимизнинг ҳеч бир соҳасини хотин-қизларнинг фаолияти, иштирокисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бу айниқса, фан ва техника жадал ривожланган бугунги кунда янада яққол намоён бўлмоқда.

Вилоят "Олима" уюшмаси ҳам илм-фаннинг барча соҳаларида илмий фаолият билан шуғулланувчи 160 нафардан зиёд опа-сингилларимизни ўз атрофига бирлаштирган. Уюшманинг мақсади аёлларнинг илмий салоҳиятини ошириш, уларнинг билими ва қобилиятидан самарали фойдаланиш, жамиятнинг олдида турган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-маънавий, ҳуқуқий-маърифий муаммоларини ҳал этишга баҳоли қудрат ҳисса қўшишдан иборат.

Вилоят олималарининг инновацион ғоялар ва ишланмалар борасида олиб бораётган ишлари, ўзаро ҳамкорлик асосида эришилган натижалар, халқаро алоқалар, кашфиётчилик фаолияти, илмий ишларнинг эълон қилиниши, ўқув қўлланма, дарсликлар чоп этиш, илмий-анжуманлар ташкил этилиши борасидаги қилинган ишлари диққатга сазовордир.

Вилоятдаги олий таълим муассасаларида кейинги уч йил давомида тўртта республика, битта халқаро миқёсдаги илмий анжуманлар ўтказилди. Шу йиллар давомида 20 га яқин номзодлик ҳамда битта докторлик диссертацияси ҳимоя қилинди. Олималаримиз томонидан ўнлаб дарсликлар, ўқув қўлланмалари, бир қанча илмий-услубий китоб-лар чоп этилганлиги қувонарлидир.

Президентимизнинг 2009 йил 13 апрелдаги "Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда 2009 йил 1 июлдаги "2009-2013 йилларда аҳолини репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги қарорлари ижросини таъминлаш, қолаверса, халқимиз, айниқса, ёшларимиз маънавиятини юксалтириш бўйича олиб борилаётган ишларда олима аёлларимиз ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Олималаримиз томонидан маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида, таълим муассасаларида, ўтказилаётган кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар ана шу йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, жорий йилда уюшмамиз ташаббуси билан бир қатор таълим муассасаларида "Ёшлар ОИТСга қарши", "Соғлом турмуш тарзини шакллантирайлик" деб номланган очиқ мулоқотлар ўтказилди.

Ўтган йили ёш тадқиқотчилар, изланувчилар ўртасида кўрик-танлов ташкил этилди. Унда Андижон машинасозлик институти тадқиқотчиси Гулбаҳор Каримова ғолиб деб топилиб, республика босқичида иштирок этди.

Истиқлолимизнинг 20 йиллигига бағишланиб "Обод юртда эъзоздадир аёл" мавзусида ўтказилган республика илмий-амалий конференцияси олима аёлларимизнинг илмий салоҳиятини яққол намоён этди. Ушбу конференция материаллари китоб ҳолида чоп этилиб, кўпчилик меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Олима хотин-қизларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларни доимий рағбатлантириб боришни ўз олдига мақсад қилиб олган "Олима" уюшмаси фао-лияти давр билан ҳамоҳанг тарзда олиб борилмоқда.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди