Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№49 дан: 22.11.2012

"ОҚИЛА ВА ФАОЛ ҚИЗЛАР САФИ КЕНГАЙМОҚДА"

Майрамхон РЎЗИЕВА - Марҳамат қурилиш ва индустриал касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси, "Ёш оила қурувчилар" ҳамда "Ораста қизлар" клуби раиси.

- Таълим-тарбия жараёни яхши йўлга қўйилган билим даргоҳлари хусусида гап кетгудек бўлса, бизнинг коллеж жамоаси биринчилар қаторида тилга олинади. Чунки коллежимиз вилоятимизда барпо этилган дастлабки замонавий ўқув муассасаларидан бўлиб, ўз ўрни нуфузига эга.

Айни кунда билим даргоҳимизда 151 нафар педагог меҳнат қилади, шундан 81 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. 1603 нафар талабалар еттита йўналиш бўйича касб-ҳунар эгаллаб, билим олишмоқда.

Бошланғич хотин-қизлар қўмитаси қошида "Ёш оила қурувчилар" мактаби ҳамда "Ораста қизлар" клуби ташкил этилган. Бунга ўқувчи қизларимизнинг деярли барчаси жалб қилинган.

"Ораста қизлар" клуби учта йўналиш: "Моҳир қўллар" (раҳбари Тўлқиной Мамажонова), "Тўқувчилик ва тикувчилик" (раҳбари Дилафрўз Нуриева) ҳамда санъатнинг рақс тури (раҳбари Дилноза Мамақова) бўйича фаолият олиб бормоқда.

Коллеж талаба қизлари бир вақтнинг ўзида ҳам билим олиб, ҳам ҳунар ўрганадилар. Уларни одоб-ахлоқ, муомала маданиятига ўргатиш, маънавиятини юксалтириш, турмушга тайёрлаш борасида ҳам машғулотлар олиб борилади.

"Ёш оила қурувчилар" мактабида эса туман хотин-қизлар қўмитаси, ФХДЁ бўлими, тиббиёт бирлашмаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилаётган турли мавзуларда учрашувлар, "Турмушга тайёрмисан, қизгина", "Оила муқаддас" сингари давра суҳбатлари қизларни турмуш, оила ҳақидаги тушунчаларини кенгайтирмоқда.

Ўтган йили "Ёш оила қурувчилар" мактабининг амалга оширилган ибратли ишлари юзасидан вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан семинар ўтказилди ва иш тажрибаларимиз вилоят миқиёсида оммалаштирилди.

Бошланғич хотин-қизлар қўмитаси томонидан олиб бораётган ишларимизда Муқаддамхон Тошболтаева, Озодахон Аманова, Одинахон Хуралиева, Дилафрўз Нуриева сингари фаол ўқитувчиларимизнинг хизматлари катта. Қаердаки, таълим-тарбия яхши йўлга қўйилган бўлса, ўша ўқув даргоҳида олиб борилаётган ишлар самараси, муваффақиятлар кўлами ортиб бораверади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди