Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№52 дан: 13.12.2012

БАНДЛИК МАСАЛАСИГА БАҒИШЛАНДИ

Андижон шаҳар ҳокимлигида "Аҳолининг иш билан таъминлаш - фаровонлик мезонидир" деб номланга анжуман бўлиб ўтди.

Андижон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, халқ демократик партияси шаҳар Кенгаши ҳамда бошқа бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган мазкур анжуманда жорий йилда аҳолини иш билан таъминлаш дастури ижроси бўйича Андижон шаҳрида амалга оширилган ишлар хусусида сўз юритилди.

Тадбирда иш билан банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш, аҳолининг кам таъминланган тоифаларини, биринчи навбатда ногиронларни, аёлларни иш билан таъминлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, касаначиликни рағбатлантиришга, коллеж битирувчиларини эгаллаган мутахассисликлари бўйича ишга жойлаштириш масалаларига эътибор қаратиш, мунтазам равишда бўш иш ўринлари ярмаркаларини ташкил этиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

- 2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасининг шу йил 23 ноябрдаги ялпи мажлисида тасдиқланган, - дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Ҳафизахон Каримова. - Унга асосан келгуси йилда Андижон вилоятида 79580 та янги иш ўринлари ташкил этиш кўзда тутилган. Шундан 10009 таси Андижон шаҳри ҳиссасига тўғри келади. Бу борадаги ишларни изчил олиб бориш учун жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда мутасадди идоралар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этади.

Қизғин савол-жавоблар асосида ўтган тадбирда мазкур йўналишда келгусида амалга ошириладиган зарур ишлар юзасидан таклиф, фикр-мулоҳазалар билдирилди, тавсиялар ишлаб чиқилди.

У. АБДУСАЛОМОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди