Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№52 дан: 13.12.2012

ЁШ ЖУРНАЛИСТ ВА МУТАХАССИСЛАР УЧУН СЕМИНАР

Андижон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамда "Водий" жамоатчилик телерадиоси" нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида Фарғона водийсидаги нодавлат телерадиоларида фаолият олиб бораётган ёш журналистлар ва техник ходимлар учун "Ахборот тайёрлаш мезонлари" мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

- Мазкур семинар-тренингни ўтказишдан асосий мақсад, соҳанинг ёш мутахассислари билим, малака ва тажриболарини оширишга кўмаклашиш, - дейди "Водий" жамоатчилик телерадиоси" нодавлат нотижорат ташкилоти ижрочи директори Муроджон Тўхтаназаров. - Ўтказилган назарий ва амалий машғулотлар орқали мақсадимизга эришдик.

Анжуманда Фарғона водийсидаги 8 та нодавлат телерадиоларида иш олиб бораётган 16 нафар ёшлар икки гуруҳга бўлинган ҳолда назарий ва амалий машғулотларда қатнашдилар. Машғулотлар интерфаол усуллар, мавзу доирасидаги қизиқарли маърузалари билан мазмунли ўтди. Иштирокчилар ижодий гуруҳларга бўлиниб, кўрсатувлар тайёрладилар. Тайёрланган кўрсатувлар таҳлил этилиб, ютуқ ва камчиликлари муҳокама қилинди.

Якунда семинар иштирокчиларига сертификатлар топширилди.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди