Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№52 дан: 13.12.2012

ИБРАТЛИ ИШЛАР КЎП

Истиқлол йилларида мамлакатимизда таълим тизимига эътибор ортди. Соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ таълим-тарбия ишлари тубдан яхшиланди. Жумладан, Юртбошимиз Ислом Каримов ўз нутқларидан бирида "Инсон қалбига йўл аввало, таълим-тарбия-дан бошланади..." деган эди. Шу маънода ёш авлодни билимли, ҳар жиҳатдан етук ва салоҳиятли тарбиялаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Балиқчи туманидаги 8-умумтаълим мактабидаги ибратли ишлар бунга ёрқин бир мисолдир. Мазкур таълим муассасасида фидойи, ўз ишининг етук билимдонлари бўлган 61 нафар устоз-мураббий 472 нафар ўқувчига таълим-тарбия бериб келмоқда.

Ўқитувчиларнинг ўз фаолиятларида илғор педагогик технологиялардан, ноанъанавий ўқитиш усулларидан кенг фойдаланишлари касб маҳоратлари ва билим салоҳиятини оширишида муҳим омил бўлмоқда. Айниқса, "Устоз-шогирд" йўналишида олиб борилаётган ишлар жамоа-да кўплаб ютуқларнинг қўлга киритилиши учун хизмат қилаётир. Педагогик жамоада таълим-тарбия сифати ва самадорлигини ошириш, Давлат таълим стандартлари талабларининг бажарилиши мунтазам таҳлил қилиб борилади. Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Зуҳриддин Қўчқаров ўқувчилар билим даражасини аниқлаш ва ўқитувчиларга услубий ёрдам беришнинг янги, замонавий усуллари, ўқув жараёнини изчиллигини таъминлашнинг самарали йўлларидан кенг фойдаланади.

Айни кунда мазкур таълим муассасасига 32 йиллик педагогик тажрибага эга бўлган устоз Гўзалхон Тошбоева раҳбарлик қилиб келмоқда. Унинг изланувчан, талабчан ва ташаббускорлиги туфайли мактаб туманда етакчи илм даргоҳлари қаторидан ўрин олди.

- Бизда ҳар бир фан янги, илғор педагогик техналогиялар асосида ўқитилади, - дейди у. - Ҳар бир ўқувчининг билим даражаси тест синовлари асосида алоҳида маниторинг қилиб борилади. Ўз фанига янгича руҳ, янгича тафаккур ва ижодий тарзда ёндашадиган ўқитувчилардан Жанонахон Исмоилова, Матлуба Тўйчиева, Шаҳодат Тошбоева, Зокиржон Турғунов, Дилором Бозоровалар жамоамиз фахридир. Уларнинг тажрибаларидан руҳланган Мастура Исмоилова, Гулчеҳра Султонова, Дилшодбек Қодиров каби ёш, иқтидорли педагоглар дарсларни қизиқарли ўтиш, ўқитишнинг самарали усуллари устида изланиб меҳнат қилмоқдалар.

Фан олимпиадалари ва билимлар беллашувларида Маҳлиё Алимова, Зарнигор Юсупова, Тиллахўжа Хўжаев каби ўқувчилар кўрсатган юқори натижалар ўқитувчиларнинг тинимсиз изланиш ва меҳнатлари самараси ҳисобланади.

Илм масканида ободонлаштириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Шу боис ҳам бу жамоа "Андижонни кўркам ва обод вилоятга айлантирайлик" танловининг туман босқичида бир неча бор "Энг обод мактаб" номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди. Жамоа томонидан 2008 йилда 28 сотих майдонда "Ёшлар боғи" барпо қилинган эди. Бугунги кунга келиб, ўз ҳосилини бера бошлаган боғдан олинаётган қўшимча даромад мактаб моддий-техника базасини мустаҳкамлашга асқотмоқда. Мактаб раҳбарининг ташаббуси билан жорий йилда "Конституциямизнинг 20 йиллиги" боғининг барпо этилиши ҳам кўпчиликнинг дилидаги иш бўлди. 3 сотихдан иборат мазкур боғга олма, гилос, олхўри, шафтоли каби мевали дарахт ниҳоллари экилиб, парвариш қилинмоқда. Экин майдонларида етиштирилаётган сабзавотлар, кўкатлар мактаб ошхонасига топширилади. Келгуси йилдан бошлаб 3 сотих ерда гул кўчатлари етиштирилади. Ҳозирда ушбу ер кўчат экишга ҳозирлаб қўйилди.

Мактабда барча йўналишларда ана шу каби хайрли ва ибратли ишларнинг олиб борилиши таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди