Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№52 дан: 13.12.2012

ФИКР

СЎЗ СЕҲРИ

"Яхши сўз - жон озиғи, ёмон сўз - бош қозиғи", деб деб бежиз айтилмаган. Чунки биргина сўз инсон кўнглини ё шод, ёки барбод этиши мумкин.

Сўзнинг қудрати ва сеҳри шоирлар қаламида жилоланади, адиблар асарларида тобланади, олимларнинг илмий мақолаларида асосланади, сайқалланади. Барчаси ҳам инсон учун хизмат қилади.

Бугунги кунда тилимизда сўзлар миқдорининг янги кириб келаётган сўз ва терминлар ҳисобига бойиши табиий ҳолдир, албатта. Сабаби, фан-техника тараққий этмоқда. Натижада янги-янги сўзлар вужудга келмоқда. Ана шу сўзлардан оқилона фойдаланиш халқнинг зиммасига маълум маънода масъулият юклайди. Айниқса, бу масъулият педагогларни, журналист аҳлини доимо сергак бўлишга ундайди.

Кўча-кўйда, жамоат жойларида нафақат ёшларнинг, балки кўпни кўрган отахон ва онахонларнинг ноўрин сўзлардан фойдаланиши кишини таассуфга солиб қўяди. Баъзан эса кўчада боласига танбеҳ бераётган онанинг оғзидан чиқаётган "ажабтовур" сўзлардан ҳайратда қоласиз. Айрим ёшларнинг бир-бирларига бўлган муомаласидан лол бўлиб қоласиз. Лекин орамизда теран фикрли, ақли расо ёшлар ҳам талайгина. Асосийси, барчамиз оғиздан чиқаётган сўзларни назорат қилишимиз, меъёрни билишимиз зарур.

Шу ўринда ота-онамнинг бизга берган тарбияси хусусида ўйлаб қолдим. Отам малакали педагог, адабиётшунос олим бўлгани боисми, бобом ва бувимнинг тарбияларини олгани сабабми, ниҳоятда маданиятли, ахлоқли киши эдилар. Шу билан бирга зеҳнли, сўзга бой эканлиги учун ҳар бир сўзнинг мазмун-моҳиятига алоҳида эътиборли эдилар. Сўзлаганда сўзларининг мағзини чақиб, фикрлашга интиларди. Бир сўзни бир неча маънода ўринли қўллашлари ақлимни лол қолдирарди. Танбеҳ бериш жоиз ўринларда ҳам доимо инсонларни яхши сўзлари билан тарбиялардилар. Қалбларимизга фақат яхши сўзлар билан яхшилик уруғини сепганлигини ва бу билан бизларни барча ёмон хулқлардан асраганликларини энди англаб турибмиз. Тушуниб етдимки, фарзандга қандай сўз сингдирилса, у шунинг сеҳрида улғаяр экан. Яхши сўз билан хушхулқли бўлиши мумкин. Ёмон сўзнинг таъсирида эса мурғак қалбларни заҳарлаганимизни сезмай қоларканмиз.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлашим мумкинки, сўзнинг қудрати ўз зиммамизда, сўзнинг сеҳри эса имкониятимиз билан боғлиқ экан.

Муҳайёхон ЭШМАТОВА,

АДУ қошидаги 5-академик лицей ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди