Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№52 дан: 13.12.2012

МАНЗАРА

КУЗ СИМФОНИЯСИ

Олтиндек товланиб, жилоланиб, қалбларда ажиб туйғуларни жунбушга келтирган куз фасли ҳам охирлади. Болалигимда кузнинг бошқа фасллардан фарқи, нимаси билан инсон қалбини ўзига жалб қила олишини англай олмас эдим. Уни баҳор яратган, ёз тарбиялаган гуллар, яшилликни хазонга айлантирувчи шаф-қатсиз фасл сифатида тасаввур қилардим.

Аслида эса ўша хазонрезгилик ҳам табиат қонуни эканлигини кейин англаб етдим.

Хазонлар... Дарахтларнинг мунгли эртаги. У қалбни ажиб ҳислар уммони томон етаклайди, соғинчга ўрайди, ўйга толдиради. Боғларни кезаётганимда, оёғим остида аста шивирлаётган хазонлар ўз умрини эртак қилиб сўзлаётгандек туюлади.

Кузнинг яна бир тароватини унинг ёмғирида сезаман. Куз ёмғири ўзгача. Сим-сим ёғаётган ёмғир гўё борлиқдаги ғубор билан бирга қалб ғуборларни ҳам ювади, гўё. Ёмғир-менинг сирли дардкашим, суҳбатдошим. Эртанги кун режаларимга илҳом бағишловчи синоат. Унинг оҳанги, симфониясидан янги фикрлар туғилади.

Рассом табиат сарғиш-қизғиш рангга бурканган барглари билан ҳамон атрофга жило бериб турган дов-дарахтлар қишни қаршилашга ҳозирлик кўрган. Атрофда қиш нафаси кезади. Совуқ ҳукмдорликни ўз қўлига олади. Начора, ҳаёт давом этади...

Мафтуна ИМОМБЕРДИЕВА,

Булоқбоши туманидаги

14-ДИМИ ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди