Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№52 дан: 13.12.2012

БУНИ ХАЁТ ДЕЙДИЛАР

ҚАЙТАР ДУНЁ

Қўнғироқ чалингач, ўқувчилар синф хонасидан чиқа бошладилар. Улар орасида бўйлари деярли тенг, аммо кўриниши анча катта Ирода ҳам бор. У секин-секин ҳаммадан орқада келарди.

Ирода ота-онасининг ёлғиз қизи, аммо бахтга қарши ақли заиф ва туғма ногирон эди. Фанларни яхши ўзлаштира олмаганлиги учун синфдан - синфга қолдириларди. Ирода болалар ортидан мактаб ҳовлисига чиқди. Мириқиб ўйнаётган дугоналари сафига қўшилмоқчи бўлди. Аммо улар уни қўшгилари келмасди.

Кунлардан бирида мактабга янги ўқитувчи келди. Қимматбаҳо кийимлар-у тақинчоқларга бурканган, ойдай ҳусни оламни безаётган бу келинчак математика фанидан дарс берарди.

Ўқувчилар янги ўқитувчига қизиқиш билан қарашарди. Малика ҳам уларни бирма - бир кўздан кечирди. Синф журналини очиб, рўйхат бўйича исм-фамилияларни ўқиб, танишиб чиқди. Ўқитувчи столи қаршисидаги партада ўтирган Иродага ажабланиб қараб қўйди. Шундан сўнг янги мавзу бўйича доскага мисоллар ёза бошлади.

Кун қизиб, томоғи қақраган Ирода сумкасидан чой қуйилган "боклашка"ни олди. Идиш қопқоғини очиб, ичмоқчи бўлди. Идишни оғзига олганда ундаги чой дам оғзига кирарди, дам эса ерга тўкиларди. У яна идишни баландроқ кўтарди, энди чой бутунлай ерга тўкилди.

Ўқитувчи ғазаб отига миниб, атрофга аланглади. Вазиятни аниқлагач, Иродани қўлларидан тортиб, жаҳл билан доска қаршисига олиб чиқдиф.

Ирода кўзларини ерга олди. Ўқитувчи уни қаттиқ изза қилди, танбеҳ берди.

Мактабдан қайтган Ирода дарвозадан хомуш кириб келди. Ойисини кўргач, йиғлаб юборди. Моҳира опа югуриб олдига борди ва қаттиқ бағрига босди .

Иродадан ҳеч гап чиқмагач, қўшниси,ҳам Ироданинг синфдоши бўган Умидадан нима бўлганини билиб олди.

Эртаси куни Моҳира опа Иродани етаклаб, мактабга борди. Ўқитувчилар хонасидан Маликани чақиртирди. Улар совуққина сўрашгандан сўнг, Моҳира опа туни билан ўйлаб чиққан дилидаги гапларни унга тушинтирди.

Малика эса мийиғида кулди ва жиддий тусда:

- Менга қаранг опа, бу ер мактаб, ногиронлар уйи эмас. Қизингиз ақли заиф бўлса, ўша ёққа обориб қўйинг. Мени унга энагалик қилишга тоқатим йўқ. Ундан кейин қизингиз мени ҳамманинг ёнида кулгуга қўйди, - деди.

Шу сўзлардан сўнг Малика ўқитувчилар хонасига кириб кетди, - деди.

Она баттарроқ бўшашди. Қалбидаги хасрат уни ютиб юборай, дерди.

Мохира опа мактабдан қайтар экан, юрагида аллақандай дард, ўйлар, ғамлар, аламлар... Ич ичидан ёш ўқитувчига қарата, сен ҳам бир куни мени тушунарсан, деб ўйлаб қўйди.

Малика Ғуломова Иродага нисбатан бўлган қўпол муносабатини бас қилмади. Балки ҳар дарсда уни камситарди.

Орадан йиллар ўтди. Неча йил тирноққа зор бўлиб яшаган Малика қиш кунларининг бирида она бўлди. Чақалоқ жуда ҳам нимжон эди.

Кунлар, йиллар ўтди. Маликанинг қизи жуда секин улғаярди. Даҳшатлиси, қизи Ироданинг ҳаётини бишидан кечирарди. У ҳам туғма ногирон, ақли заиф эди.

Қайнонасининг уйидан ҳайдалиб, ота уйида қисиниб- қимтиниб яшаётган Малика хаста қизига боғланиб, ишга бормай қўйди.

... Қайтар дунё сабоғи Маликанинг кўзларини очди. У ўша онани излаб топиб, бошидан ўтганларини сўзлаб бермоқчи бўлди. Аммо онахон аллақачон оламдан ўтган эди.

Райҳона ҚИРҒИЗАЛИЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди