Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№2 дан: 10.01.2013

БАЙРАМ ШУКУҲИ

Андижон шаҳридаги ҳарбий гарнизонда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан "Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги Мудофаа ва хавфсизлик ҳамда Қуролли кучлар қурилиши ва Мудофаа таъминотининг ҳуқуқий асослари" мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитасининг раиси М. Юнусова сўз олиб, барчани Ватан ҳимоячилари куни билан қизғин табриклади. Ҳарбий хизматни ўташ шароитларини яхшилаш ҳамда Ватан ҳимоячиларига ва уларнинг оилаларига ҳар томонлама ғамхўрлик кўрсатиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар хусусида тўхталди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Фаридахон Араббоева, Андижон давлат тиббиёт институти проректори Саодатхон Ашурова, АДУ ўқитувчиси, филология фанлари номзоди Назокатхон Жалолова ҳамда психология кафедраси мудири Наимахон Халиловалар ҳам сўзга чиқиб, мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлаётган, сарҳадларимизни қўриқлаётган мард, жасур ҳарбий аскарларимизни байрам билан қутладилар.

"Соғлом авлод" хайрия жамғармаси вилоят бўлими томонидан ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига байрам совғалари топширилди.

Вилоятимизнинг таниқли санъаткорлари ижросидаги куй- қўшиқлар даврага байрамона кайфият улашди.

З. АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди