Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№2 дан: 10.01.2013

ВАТАН ҲИМОЯСИ - ЭНГ ЭЗГУ МАҚСАД

Бугунги кунда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоялаш, хизмат ва яшаш шароитларини янада яхшилашга катта эътибор қаратиб келинмоқда.

Хусусан, кейинги йилларда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари учун барпо этилаётган турар-жой бинолари ана шу эътиборнинг ёрқин бир мисолидир. Мамлакатимиз Қуролли кучлари сафида хизмат қилаётган ҳарбийлар учун Юртбошимиз раҳнамолигида яратилаётган кенг имкониятлар замирида шубҳасиз, Ватан ҳимояси, эл тинчлиги, юрт осойишталиги мужассам.

Ватанимиз қалқони бўлган ҳарбийларга бутун бир Ватанни борича сиғдира олувчи, шу билан бирга, шу юртни кўз қорачиғидай асрай олишга бўлган ҳимояни ўзида жамлаган катта юрак берилган, назаримда. Бу юракда нафақат оиласи, яқинлари балки бутун халқимиз ҳимоясини таъминлайдиган буюк ва қудратли куч бор.

- Ҳар тонг ватаним, юртдошларим ҳимоясига бўлган соғинч билан уйғонаман, - дейди капитан Мансурбек Носиров. - Бу соғинчга она-ватан меҳри, касбга содиқлик, элимнинг тинчлигига бўлган масъулият қўшилиб, улкан ишончни яратади. Бу аввало, ўзимга, халқимга бўлган юксак ишончдир. Касбимиз чиндан ҳам машаққатли. Бироқ бу қийинчилик оилам бағрига келгач "дадажон" деб эркаланган фарзандларим кулгусида бир зумда унут бўлади. Шунда юрагимдаги касбимга бўлган азму шижоат янада қатъийлашади.

- Бугун биз ҳарбийларга кўрсатилаётган эътибордан чексиз фахр туямиз. Чунки уларнинг ёнларида биз оила аъзолари биргамиз, -дейди Маъмурахон Дадажонова. - Турмуш ўртоғим Акбарали билан уч фарзандни тарбиялаб, вояга етказяпмиз. Давлатимиз томонидан ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларига яратилаётган имкониятлардан чексиз миннатдормиз.

- Биз ҳарбийлар учун юртимизнинг тинчлиги бебаҳо неъматдир. Чунки Ватанимиз тинч бўлса, оиламиз ва фарзандларимиздан хотиржаммиз. Мен ўз ишим, танлаган касбим билан фахрланаман, - дейди офицер Шердор Мадияров.

Бундай дил сўзларини бугун ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларидан истаганича эшитиш мумкин. 14 январь- Ватан ҳимоячилари куни олдидан уларга кўрсатилаётган эътибор эса яна кўнгилларни хушнуд қилади.

Яқинда "Соғлом авлод" хайрия жамғармаси вилоят бўлими мутахассислари томонидан ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилиб, зарур дори-дармонлар билан таъминланди.

Ҳарбий қисмларимизда хизмат қилаётган ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун турли маънавий, маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. А.Бакиров номли кинотеатрда вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Маданият ва спорт ҳамда Мудофаа ишлари бошқармалари ҳамкорлигида "Ўн саккизга кирмаган ким бор" деб номланган байрам тадбири ўтказилди. Унга Андижон горнизонининг ҳарбий қисмларида хизмат қилаётган муддатли ҳарбий хизматчилар,офицерлар, сержантлар ва уларнинг оила аъзолари таклиф этилдилар. Санъаткорлар томонидан концерт дастури ҳамда Маннон Ҳамидов сценарийси асосида яратилган " Ўн саккизга кирмаган ким бор" спектакли намо-йиш этилди.

Шунингдек, З.М.Бобур номидаги мусиқали драма ва комедия театрида ҳам ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун "Тузоқ" номли спектакл кўрсатилди.

Ҳарбийлар бугун ҳар қанча ҳурмат-эътиборга лойиқ. Юртимиз осудалигини кўз қорачиғидек қўриқлайдиган, кўкси қалқон мард ўғлонларимиз борлигидан эса кўнглимиз тоғдек кўтарилади.

Замирахон

РАҲИМБЕРДИЕВА,

Андижон шаҳридаги ҳарбий горнизон бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди