Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№2 дан: 10.01.2013

ИФТИХОР

ЎҒЛИМ БИЛАН ФАХРЛАНАМАН

Ота-она учун энг катта бахт фарзандларининг камоли ва уларнинг ватанпарвар, юртга содиқ инсон бўлиб вояга етишидир.

Айниқса, унинг ўзи туғилиб ўсган Ватанини ҳимоя қилиш учун астойдил бел боғлаганини кўрсангиз, фарзандингиздан минг карра рози бўласиз. Чунки Ватан барчага қадрли бўлиб, ана шу Ватан посбони бўлиш эса ҳар бир йигитнинг муқаддас бурчидир.

Айни пайтда менинг ўғлим Иззатулло ҳам ўз йигитлик бурчини Самарқанд вилояти, Ургут туманида ўтамоқда. Мен бундан беҳад хурсандман. Кечагина мактабга бораётган боланинг бир зумда улғайиб, ҳарбий хизматга бориши қайси бир онани қувонтирмайди, дейсиз.

Ўғлим болалигидан мактабда аъло баҳоларга ўқиган, дарсларни яхши ўзлаштирган, спорт билан ҳам шуғулланган. Менинг наздимда, ҳақиқий йигит жисмонан бақувват бўлиши керак. Шундагина у она Ватанини чин маънода ҳимоя қила олади. Шу маънода фарзандимдан кўнглим тўқ.

Фарзандим бизга тез-тез мактублар ёзади. Ёзганларидан, ўғлим юртимиз сарҳадларида ўз йигитлик бурчини ўтаётганидан, Ватани учун оз бўлса-да фойдаси тегаётганидан миннатдор эканлигини англайман. У ўз мактубида: "Мен сизнинг қадрингизни, Ватанимнинг қадрини янада теранроқ ҳис этяпман. Билсам, бизнинг Ўзбекистонимиз дунёдаги энг гўзал ва бебаҳо юрт экан. Мен бу юртимни ҳамиша қадрлаб, умримнинг сўнгги дақиқаларига қадар кўз қорачиғидай асрайман. Юртимнинг корига яраганимдан фахрланаман", - дея ёзган сатрларини ўқиб, тўлқинланиб кетаман. Ана шундай ўғлим борлигидан, Ватан корига яраётган ўғилни тарбиялаб, устирган она эканимдан ғурурланаман.

Бугунги осуда ва тинч ҳаётимизда киши ҳар томонлама юрт учун хизмат қилиши мумкин. Масалан, юртда гўзал ва хашаматли бинолар қуришда иштирок этиш, спортнинг бирор бир тури бўйича халқаро мусобақаларда ғолиб бўлиб, Ўзбекистонни дунёга танитиш, эл-юрт корига яраш, боғ яратиш, буларнинг бари Ватан учун, унинг равнақи учун қилинган ишлар. Ҳарбий хизматга бориб, ўз йигитлик бурчини шараф билан адо этиш эса ана шундай хайрли ишларнинг дебочасидир.

Рашидахон САЛИМОВА, Марҳамат тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди