Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№2 дан: 10.01.2013

ҲАРБИЙЛИКНИНГ МАСЪУЛИЯТИ КАТТА

Ҳарбий бўлиш осон эмас. Бу касбда хизмат қилаётган аёллар кимнидир ғурурлантирса, кимгадир ёқмаслиги мумкин. Аммо... Ким нима деса ҳам, мен учун ўз касбимнинг машаққати ҳам, мушкулоти ҳам ёқимли.

Турмуш ўртоғим Расулжон Давлатов ҳам ҳарбий, мени тушунади. Танлаган касбим мени туғилиб ўсган қадрдон масканимдан олиб, турли манзилларни макон эттирди. Мана 10 йилдирки, ҳарбийликнинг тузини тотаман. Бу вақт орасида кўп вилоятларда яшадик. Энди эса она юртим Андижонда шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар бўлиб хизмат қиляпман.

Кўпчилик "Бахтлимисиз?", дея сўрайдилар. Ҳа, мен бахтли аёлман! Фарзандларим Гулруҳ, Робия, Қосимжонларнинг камоли менга бахт берди. Касбимнинг халқ манфаатини ёритган ёғдуси яна бир бахтни берди. Аёл учун бундан-да ортиғи борми?!

Аслида ҳарбий бўлиб етишишимда отажоним (жойлари жаннатда бўлсин) ҳамда онажонимнинг хизматлари беқиёс. Агар улар мени қўлламаганларида, оила, фарзанд тарбиясида кўмак бермаганларида ҳарбий бўла олмасдим. Уларнинг менга суянч бўлганликлари ҳам менга берилган бахтнинг бир шакли. Қолаверса, мен келин бўлиб тушган оилам ҳам ҳамиша мени қўллаб-қувватлади.

Давлатимизнинг бизларга яратган имкониятлари замирида ҳарбийлар учун тинимсиз меҳнат, катта масъулият бор. Юрагимдаги Ватан меҳри, ҳимояси ва бурч садоқати ҳамиша менга куч беради.

Хайринисо АКБАРОВА,

оддий аўскар.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди