Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№2 дан: 10.01.2013

ХОТИРА

ЯХШИДАН БОҒ ҚОЛАДИ

Эргашвой ота нафақага чиққач, уйда ўтиролмади. Ишга ўрганиб қолганлиги ёки меҳнатга чанқоқлигиданми бир ой ўтар-ўтмас зерикди. Негадир бирор нарса билан машғул бўлгиси келаверди. Чойхонага чиқиб тенг-тўшлари билан гурунглашса-да, бора-бора бу ҳам ноўриндай туюлди.

Бир куни кўча бошидаги катта жойни эгаллаб турган ташландиқ ерга кўзи тушиб, диққатини тортди. Ана шундан кейин ўша ерни йиғиштириб-тозалаб, боғ қилмоқчи бўлиб, мутасадди идораларнинг бирига йўл олди.

Отахоннинг таклифидан хурсанд бўлган идора раҳбари унинг фикрини қувватлади. Эргашвой тоға руҳланиб, ишга тез киришиб кетди - ерни теккислаб, ҳашарчилар кўмаги билан турли хил мевали ва манзарали дарахтлар экди. Унинг бундай хайрли ишларини кўрган баъзилар отахоннинг ғайратига қойил қолган бўлса, яна бошқа кимсалар:

"- Боғ бўлармиди-я, ахир, бу ерга сув олиб келишнинг ўзи мушкул-ку?" - деб сўз қотишди.

Лекин ният пок бўлса, бошланган иш хайрли бўлар экан. Бир йил ўтиб-ўтмай отахоннинг боғи кўзга кўриниб қолди. Кўчатлар тутди, тагига экилган гуллар униб, одам кўнглига равшанлик солди.

Беҳуда сўзлагувчилар эса тилини тишлаб қолишди. Чунки қаровсиз қолиб кетган ерни боғга айлантирган Эргашвой ота тинимсиз меҳнат қилди. Маҳалла аҳли ҳам хурсанд. Ёш болакайларни айтмайсизми, бири ниҳолларга сув қуяётган, яна бошқалари эса отахоннинг этагидан тутиб, у нима қилса ортидан такрорлашга ҳаракат қилаётган... Хуллас, отахон эзгу мақсадига етди. Ташландиқ турган жой обод ва покиза масканга айланди.

...Орадан йиллар ўтиб отахон оламдан кўз юмди. Лекин умрининг охирига қадар шу боғда меҳнат қилди ва ортидан каттагина боғ қолдирди. Бугун шу боғ ҳосилидан баҳраманд бўлганлар Эргашвой отани кўп хотирлашади ва қилган хизматидан миннатдор бўлишиб, унинг ҳақига дуо қиладилар.

Умиджон МАМАРАСУЛОВ,

Жалақудуқ тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди