Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№2 дан: 10.01.2013

(КИЧИК ҲИКОЯ)

ОНАМ

Эшикнинг бевақт қаттиқ тарақлаши уйқумни очиб юборди. Кийиниб чиққунимга қадар дарвоза янада қаттиқ тарақлади. Шошиб эшикни очдим. Остонада безовталанган опам Моҳира турарди. У йиғламоқдан бери бўлиб онамнинг тўсатдан мазаси қочганлигини, ҳозиргина беҳуш касалхонага олиб келиб ётқизилганлигини айтди. Машинага ўтирдик. Биз етиб борганимизда онам эндигина кўзларини очиб турган экан.

- Онажон, нима бўлди, тузукмисиз? - дейман унга мўлтираб.

Онам бошини "яхшиман" маъносида қимирлатиб қўйди-да, яна кўзларини юмиб олди. Шу орада ҳамшира онамга игна санчди. Онам тезда ухлаб қолди.

- Безовта қилманглар, онангиз энди узоқ ухлайди, - деди ҳамшира.

Мен шифокор билан учрашиб, онамнинг касаллигини суриштирдим. Табиб онамнинг қон босими бир оз ошганлигини, аммо хавфли эмаслигини айтиб мени тинчлантирди. Шифокордан онамнинг ёнида қолишга рухсат олиб, опам Моҳирани уйига жўнатдим.

Озода, саранжом хонада онамнинг ёнида ўтирибман. Вақт ҳам алламаҳал бўлди. Муштдеккина бўлиб зўрға нафас олиб ётган онамнинг сочларини тузатиб қўйдим. Қўлини ушлаб ўтирибман. Жафокаш қўллар. Бечора онам, бизни деб не кунларни кўрмади. Айниқса, мен бемеҳрроқ, бебошроқ чиқдим, шекилли. Онамнинг шу дардга чалинишида айбим кўп эканини ўйласам, ўзимдан ҳижолат бўламан. Беихтиёр, йўлларимга зор-интизор онажонимни йўқотиб қўйсам-чи, деган ўй мени азобга солади. Шунда юракда титроқ, кўзда ёш пайдо бўлади. Онам эса бир текис нафас олиб ухлаяпти. Волидамнинг ором олаётган юзига қараб, "ухланг, онажоним, мен парвонангиз бўлай", деб қўяман.

Ҳамшира менга қўшни хонадан жой кўрсатди. Онамнинг олдида яна бир соатча ўтириб, қўшни хонага чиқдим.

Қоронғу тун. Соат тунги иккилар чамаси. Уйқум қочди. Радионинг овозини секин кўтардим. Мунгли қўшиқ бошланди. Қўшиқ ҳам айни оналар ҳақида эди.

Қўшиқ сеҳри мени олис ёшлик кўчаларига олиб кетди. Тушдай бесамар кечган бебош ёшлигим бирма-бир кўз ўнгимдан ўта бошлади.

Соҳибахон ҲОШИМОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди