Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№2 дан: 10.01.2013

ВАТАН ҲИМОЯСИ - ХАЙРЛИ ВА САВОБЛИ ИШ

Аллоҳ таоло барчаларимизга беҳисоб неъматлар берган. Мана шу неъматлар ичида энг улуғларидан бири, албатта, тинчлик ва осойишталик неъматидир. Тинчлик ва хотиржамлик бўлган юртда ривожланиш, тараққиёт бўлади.

Маълумки, сизу-бизларни яратган Роббимиз-Аллоҳ таоло юртимиз фуқароларини мана шу неъмат (тинчлик) билан ҳам сийлаб, юртимизни самовий ва арозий бало-ю офатлардан хифзу-ҳимоя қилиб турибди. Албатта, Тангри таоло ҳеч нарсани бесабаб яратмаган. Юртимизнинг тинчлигига ўз навбатида мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона сиёсат, юртбошимизнинг ватан тинчлиги йўлидаги саъй-ҳаракатлари ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Айтиш жоизки, бугунги кунда ҳарбий хизматни адо этиш шарафли бурчга айланган. Ватанпарвар, мард ўғлонлар бу масъулиятли бурчни сидқидилдан бажаришга бел боғлаганлар. Қолаверса, мустақил Ватанимизда ҳар томонлама мустаҳкам, бақувват армия шаклланди. Мана шу армия сафида хизмат қилиш эса ҳар бир йигит учун фахр бўлмоғи лозим.

Шу ўринда посбонлик фазилати тўғрисида баён қилинган баъзи бир Ҳадиси шарифларни эслаб ўтамиз. Салмон Форсий (р.а.) Шурхабил ибн Самитнинг ёнидан ўтдилар. У форс еридаги қалъани қўриқлаб турган эди. Шунда: Сизга Пайғамбаримиз (с.а.в.) дан эшитган Ҳадисни айтиб берайми? Пайғамбар (с.а.в.): "Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилиш кишининг бир ойлик рўзасидан ва кечасидаги қоим туришидан яхшидир. Ким посбонликда вафот этса, қабр фитнасидан омонда бўлади, унинг ҳар бир амали Қиёматгача яхши амал қилгани каби ўсиб боради (яъни, савоб ёзилиб туради)" - дедилар.

Абдуллоҳ ибн Муборак Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан қуйидаги Ҳадисни зикр қиладилар. У зот дедилар: "Аллоҳ таоло Қиёмат куни Сирот кўприги устидан шамол каби тез ўтадиган, ҳисоб-китоб қилинмайдиган ва азобланмайдиган қавмларни тирилтиради". "Эй, Аллоҳнинг Расули, улар кимлар?" - деб сўрашди. Набий (с.а.в.): "Улар ўлимни қўриқчиликда топганлар", - деб жавоб бердилар.

Демак, юқоридаги ҳадислардан маълум бўладики, юртни, Ватанни қўриқлаш жуда қийин ва масъулиятли вазифа бўлиши билан бир қаторда, бу иш билан машғул бўлганларга ўзига яраша катта ажр-савоблар ҳам ваъда қилинган. Бундан ташқари, Ватанни қўриқлаш, ҳимоя қилиш фақат ҳарбийларнинг вазифаси эмас, балки, мана шу жаннатмакон Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси шу муқаддас заминни асраб-авайлашга масъул ва бурчли эканлигини ҳис қилиб яшамоғи керак.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилган санани байрам сифатида кенг нишонлаш, давлатимизнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ишига ҳисса қўшиш ҳар бир юртдошимизнинг фуқаролик ва инсонийлик бурчидир.

Аллоҳ таоло эл-юртимизни тинч қилсин ва ҳар турли бало-офатлардан ўз паноҳида сақласин. Юртимизнинг тинчлиги, унинг сарҳадлари хавфсизлигини таъминлаш йўлида ўз жонларини гаровга қўйган ҳар бир Ватан посбонининг умрлари узун, ризқлари зиёда бўлсин.

Шаробиддин МУСАБОЕВ,

"Абу-Хурайра" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди